Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Футзалчиларимиз ЖЧда тарихий ғалабага эришиб, pley-off босқичига йўл олди

2021-09-20 | Спорт

Шу кунларда Литва давлатида давом этаётган футзал бўйича жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичини вакилларимиз кўтаринки руҳда якунлашди. Баҳодир Аҳмедов шогирдлари 3-турда Африка қитьаси вакили Мисрни 2-1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бу Ўзбекистон футзал терма жамоасининг жаҳон чемпионатларидаги илк ғалабаси сифатида тарихга муҳрланди.

Ўйиннинг 2 дақиқасида Ҳусниддин Нишонов ҳисобни очган бўлса, 1 бўлим охирида Миср терма жамоаси ҳисобни тенглаштирди. Аммо, 34 дақиқада Анасхон Раҳматов терма жамоамиз учун тарихий ғалабани тортиқ қилган гол муаллифига айланди. 
 
Шу тариқа жаҳон чемпионатининг “Б” гуруҳида Россия терма жамоаси юз фоизлик натижа қайд этган бўлса, Ўзбекистон, Гватемала ва Миср бир хил – 3тадан очко жамғарди. Фақат тўплар нисбатидаги устунлик вакилларимизни 2 ўринга олиб чиқди.
 
Ўзбекистон футбол ассотсиатсияси раҳбарияти футзалчиларимизга табрик йўллади. Унда жумладан шундай дейилади:
- Барча футзалчиларимиз, мураббийлар штаби, делегация раҳбари, тиббий штаб, менежер, администратор ва медиа мутахассислари, шунингдек, жамоамизни Литвада қўллаб-қувватлаётган ҳамда экран орқали мухлислик қилаётган барча ишқибозларни ушбу ғалаба билан ЎФА номидан, қолаверса бутун футбол жамоатчилиги номидан табриклаймиз! Ўзбек футболи ва футзали учун бу жуда катта ғалаба.
 
Чунки жамоавий спорт турларида ҳам энг юқори даражадаги турнирларда юқори натижалар қайд эта олишимизга ишонч ортди. Энг муҳими, жамоаларимиз ғалабасини соғиниб яшайдиган мухлисларимизга байрам кайфияти тақдим этилди.
 
Футзал терма жамоамиз катта йўлни босиб ўтди, энг кучлилар билан рақобатлашди, Испания ва Португалияда ўтказилган йиғинларда тажриба тўплаб, тайёргарликни юқори даражага олиб чиқди. Албатта, биз кейинги босқичда ҳам жамоамизга ишонамиз ва омад тилаймиз!  Футзалчиларимизнинг pley-off босқичидаги рақиби амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина ёки Осиё футзали етакчиси Эрон терма жамоаларидан бири бўлади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться