Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ШҲТ мамлакатларида инновациялар ва саноат кооперацияларни қўлаб-қувватлайди

2021-09-17 | ШҲТ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ШҲТ саммити давомида ишлаб чиқариш кооперациясини мустаҳкамлаш ва ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида иқтисодий ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш, шу жумладан, юқори технологияли, илм-фанни интенсив ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда инновацион ишланмалар бўйича бир қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йилда ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида "Саноат кооперациясини рағбатлантириш дастури"ни қабул қилиш таклифига эътибор қаратилганини алоҳида таъкидлаш жоиз бўлади.  

Бу шубҳасиз, Саноат кооперацияси марказларини ташкил этиш бўйича янги ташаббуснинг  мантиқий давоми бўлади ва "Саноат кооперациясини рағбатлантириш дастури" ни амалга ошириш механизми бўлиб хизмат қилади.

Бугунги кунда бутун дунёда саноат кооперацияси саноат ишлаб чиқариш соҳасида кучларни бирлаштиришнинг энг самарали шаклларидан бири сифатида эътироф этилган ва у нафақат даромад олиш, балки жаҳон миқёсидаги кучли рақобатга дош бера олишига имкон беради.  

Эътиборлиси, аъзо давлатлар ҳам ШҲТ доирасида саноат  ва саноат кооперациясида, шу жумладан ярмаркалар ва кўргазмалар ўтказиш орқали ҳам ҳамкорликни ривожлантириш тарафдоридирлар.  

Ахборот-ресурс марказларининг доимий иши саноат соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, иқтисодиётнинг ривожланишига ҳисса қўшадиган янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш бўйича тадбиркорларни қидириш, танлаш ва ШҲТга аъзо давлатлар  ўртасида алоқаларни ўрнатишга, янги иш ўринларини яратишга  ва аҳоли фаровонлигининг ошишига ёрдам беради.  

Ўзбекистон раҳбари томонидан илгари сурилган яна бир муҳим ташаббус - 2022 йилда Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти иқтисодий форуми ва инновациялар ҳафталиги бўлиб ўтиши, шунингдек, саноат кооперациясига, биринчи навбатда, замонавий юқори технологияли жаҳон бозорида узоқ муддатли талабга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган.  

Замонавий шароитда фан, техника ва инновация ШҲТга аъзо давлатлар иқтисодиётининг ажралмас қисми ҳисобланади. Ҳар бир иқтисодиётни қишлоқ хўжалиги, энергетика, таълим, молия, ишлаб чиқариш ва сайёҳлик, товар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш каби соҳалар бошқаради.  

Ушбу  ташаббус юқори технология соҳасида ва ишлаб чиқаришга технологик ютуқларни тадбиқ этишда, шунингдек индустриал паркларни ва савдо-саноат кластерларини яратишда тажриба алмашув бўйича ҳамкорликни кучайтиришда барча давлат-қатнашчи манфаатларига жавоб беради.  

Шундай қилиб, 2022 йилда Ўзбекистонда ШҲТ Иқтисодий форуми ва Инновацион ҳафталигининг ўтказилиши ШҲТга аъзо ҳар бир давлатнинг илм-фан, технология ва инновацияларнинг реал муаммоларини ҳал қилишга қаратилган билим ва тадқиқот ечимлари билан алмашиш бўйича умумий қарашларни белгилаб беради.  

Бу тадбир мамлакатлар иқтисодиётини ривожлантиришнинг умумий ёндашувларини аниқлаш учун жадал ривожланаётган технологияларни ҳисобга олган ҳолда, аъзо давлатлар саноат вазирлари йиғилишини ўтказишда яхши платформа бўлиб хизмат қилиши мумкин.  

Таъкидлаш жоизки, ШҲТ давлат раҳбарлари йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан барча илгари сурилган ташаббуслар жуда прагматик бўлиб, биргаликда ишлаб чиқишга йўналтирилган ва уларни амалга оширишнинг шаклланган ва аниқ механизмларига асосланган.  

Бу ташаббусларни амалга ошириш бўйича биргаликда амалга ошириладиган саъй-ҳаракатлар, албатта, ШҲТга аъзо барча давлатларнинг асосий манфаатларига жавоб беради ва ҳамкорликни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқади.  

Манба: ЎзА

Поделиться