Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш учун ариза Ягона портал орқали қабул қилинади

2021-09-17 | Жамият

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июльдаги қарорига мувофиқ, Ягона интерактив давлат хизматлари порталида автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатнома бериш хизмати жорий этилди.

Шунингдек, Ягона порталда  рухсатномани қайта расмийлаштириш имконияти ҳам яратилган.  Қайта расмийлаштиришда – автотранспорт воситаси иккиламчи бозордан сотиб олинганида, техпаспорт (автотранспорт воситасининг рўйхатдан ўтган гувоҳномаси) мулкдори ёки давлат рақам белгиси ўзгарган ҳолларда автотранспорт воситасига расмийлаштирилган “тонировка” рухсатномасига онлайн тарзда БЕПУЛ ўзгартиришлар киритиш мумкин.
 
Шунингдек, ойналарни тусини ўзгартиришга берилган рухсатномани қайта расмийлаштириш (автотранспорт воситасининг мулкдори, давлат рақам белгиси ўзгарган тақдирда) электрон давлат хизмати жорий йилнинг 1 октябрь кунидан ишга туширилиши режалаштирилган.  
 
Шу билан бирга, ҳайдовчиларга яна бир маьқул жиҳати, энди автотранспорт ойнасига стикер мажбурий равишда ёпиштирилмайди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться