Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Покистон етакчилари ҳамкорлик салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш зарурлигини таъкидладилар

2021-09-17 | Сиёсат

16 сентябрь куни Душанбе шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон билан музокара ўтказди.

Икки мамлакат етакчиларининг жорий йил июль ойида Тошкент шаҳрида ўтган саммитида Ўзбекистон ва Покистоннинг кўп қиррали ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Шу йил бошидан икки томонлама товар айирбошлаш 2,5 баробар ортгани, 30 дан ортиқ янги қўшма корхона ташкил этилгани таъкидланди. Тошкент ва Лаҳор шаҳарлари ўртасидаги авиақатновлар тикланди.

Самарали ишбилармонлик алмашинувларини кенгайтириш учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш борасида биргаликдаги ишларни давом эттириш муҳим экани таъкидланди. Энг аввало, преференциал савдо тўғрисидаги шартномани тез фурсатда қабул қилиш, транзит ва савдо муносабатлари тўғрисидаги битим қоидаларини бажариш, қабул қилинган “йўл харита”сига мувофиқ иқтисодиётнинг турли тармоқларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш шулар жумласидан.

Учрашувда Афғонистонда вужудга келаётган ҳолатдан келиб чиқиб минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашилди. Минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалаларида яқиндан ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться