Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ernst & Young компанияси вакиллари билан навбатдаги учрашув
2021-09-15 | Иқтисодиёт
Молия вазирлигининг Зангиота ҳудудий бошқармасида Ernst & Young компанияси вакиллари ҳамда Молия вазирлигининг бизнес-жараёнларини оптималлаштириш лойиҳаси ишчи гуруҳи ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Ernst & Young томонидан учрашувда Ўзбекистонда консалтинг амалиёти бўйича ҳамкор Рута Макаревичуте, Ўзбекистондаги бизнес консалтинг департаменти директори Асқар Обидов, лойиҳаси менежери Гулнара Молдахметов, маслаҳатчилар Камола Зокирова, Камила Юсупова, Фариза Негматова, Алберт Галимовлар иштирок этдилар.Учрашувда лойиҳанинг жорий босқичлари, мақсадли оператсион моделни танлаш стратегияси муҳокама қилинди.
Жумладан, Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармаси томонидан DMB ахборот тизимида мавжуд хатоларни бартараф этиш, жорий қоғоз ҳужжат айланишини рақамлаштириш, Молия вазирлигининг ахборот тизимларини оптималлаштириш ва уларни вазирлик ва ҳудудий идоралар функцияларини такомиллаштириш ва яхшилаш учун бошқа тузилмаларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш бўйича таклифлар тақдим этилди.
EY ходимлари тақдим этилган таклифлар бўйича ўзларининг оғзаки шарҳларини бердилар ва уларнинг айримларини юқори даражадаги муҳокамаларга таклиф қилишди. Шунингдек, Ernst & Young компанияси томонидан Зангиота тумани ҳудудий бошқармасида жорий иш ва бизнес-жараёнларни ташкил этиш бўйича эксперт баҳоланиб, бошқарув ходимларининг кундалик асосда юзага келган муаммолар муҳокама қилинди. Ҳар икки томон мутахассислари ҳамкорликни юқори даражада таъкидладилар, шунингдек, лойиҳа доирасида белгиланган барча мақсадларга эришиш учун яқин мулоқотни давом эттириш истагини билдирдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги