Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Президентликка номзодларнинг гувоҳномалари топширилди

2021-09-14 | Сайлов

Сайлов қонунчилигида сиёсий партияларга имзо тўплашда қўйилган муҳим талаблардан бири–бу Ўзбекистон Республика Президентлигига битта маъмурий-ҳудудий тузилмада, яъни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ҳар биридан имзолар умумий сонининг кўпи билан саккиз фоизини тўплаши мумкинлиги белгиланган.

Кодексда, шунингдек, Марказий сайлов комиссияси имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширувчи Эксперт гуруҳини тузиши мумкинлиги назарда тутилган.  

Ушбу талабга мувофиқ, Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 30 август куни қабул қилинган  “Сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақаларининг тўғри тўлдирилганлигини текширувчи эксперт гуруҳларини тузиш тўғрисида”ги қарори билан учта эксперт гуруҳи тузилди.  

Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан тақдим этилган имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш бўйича Марказий сайлов комиссияси эксперт гуруҳи ва ишчи гуруҳининг текшириш натижаси бўйича хулосаларига кўра қуйидагилар аниқланди.  

Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва унинг жойлардаги ҳудудий органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Ворисова Максуда Азизовнани қўллаб-қувватловчи жами 225 мингдан ортиқ сайловчининг имзоси тўпланган. 

Шундан Ўзбекистон Республикаси жами сайловчилари умумий сонининг камида бир фоизи,яъни 212 минг 660 нафар сайловчи имзоси қўйилган имзо варақалари бланкалари ҳудудлар бўйича алоҳида-алоҳида тахланган ҳолда Марказий сайлов комиссиясига тақдим этилган. Қолган имзо варақалари сиёсий партияда захира сифатида қолдирилган.  

Сайлов кодексининг 39-моддаси ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзоларни тўплаш ва имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 14, 15-бандларига асосан 212 минг 660 та имзога нисбатан 15 фоиз имзолар, яъни 31 минг 899 та имзолардан ҳар бир маъмурий-ҳудудий тузилманинг ҳар биридан танлов асосида тенг нисбатда эксперт гуруҳи томонидан текшириш учун ажратиб олинди.  

Эксперт гуруҳи томонидан текшириш учун танлаб олинган 31 минг 899 та имзога нисбатан имзо варақаларини тўлдиришда йўл қўйилган камчиликлар 5,4 фоизни ташкил этиб, бу рақам ўрганилган имзоларнинг чорак қисмидан, яъни йўл қўйилиши мумкин бўлган хато камчиликлар миқдори 25 фоиздан сезиларли даражада кам эканлиги аниқланган.  

Эксперт гуруҳи аъзолари юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан текширув учун тақдим этилган имзолар қонун талабларига мувофиқ тўпланганлигини инобатга олиб, тўпланган имзо варақалари номзодни рўйхатга олиш учун етарли миқдорда тўпланган ва Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг юқорида қайд этилган Низоми талабларига мос, деган хулосага келган.  

Марказий сайлов комиссиясининг ишчи гуруҳи ўз навбатида Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан тақдим этилган барча ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 90-моддаси ва Сайлов кодексининг 37, 39, 40, 61, 62 ва 64-моддалари талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқди ҳамда эксперт гуруҳининг хулосаси инобатга олинди.  

Халқ демократик партияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод қонун талабларига риоя этилган ҳолда кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни рўйхатга олиш учун ҳужжатлар тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилган.  

Шулар инобатга олиниб, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Максуда Ворисова рўйхатга олинди.  

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва унинг жойлардаги ҳудудий органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимовни қўллаб-қувватловчи жами 213 мингдан ортиқ сайловчининг имзоси тўпланган.

Шундан Ўзбекистон Республикаси жами сайловчилари умумий сонининг камида бир фоизи, яъни 212 минг 660 нафар сайловчи имзоси қўйилган имзо варақалари бланкалари ҳудудлар бўйича алоҳида-алоҳида тахланган ҳолда Марказий сайлов комиссиясига тақдим этилган.Қолган имзо варақалари сиёсий партияда захира сифатида қолдирилган.  

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 39-моддаси ҳамда Марказий сайлов комиссияси тегишли Низомининг 14, 15-бандларига асосан 212 минг 660 та имзога нисбатан 15 фоиз имзолар, яъни 31 минг 899 та имзолардан ҳар бир маъмурий-ҳудудий тузилмадан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ҳар биридан танлов асосида тенг нисбатда эксперт гуруҳи томонидан текшириш учун ажратиб олинди.  

Эксперт гуруҳи томонидан текшириш учун танлаб олинган 31 минг 899 та имзога нисбатан имзо варақаларини тўлдиришда йўл қўйилган хато-камчиликлар 7 фоизни ташкил этиб, бу рақам ўрганилган имзоларнинг чорак қисмидан, яъни йўл қўйилиши мумкин бўлган хато камчиликлар миқдори 25 фоиздан сезиларли даражада кам эканлиги аниқланган.  

Эксперт гуруҳи аъзолари Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан текширув учун тақдим этилган имзолар қонун талабларига мувофиқ тўпланганлигини инобатга олиб, тўпланган имзо варақалари номзодни рўйхатга олиш учун етарли миқдорда тўпланган ва Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг юқорида қайд этилган Низоми талабларига мос, деган хулосага келган.  

Марказий сайлов комиссиясининг ишчи гуруҳи Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан тақдим этилган барча ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 90-моддаси ва Сайлов кодексининг 37, 39, 40, 61, 62 ва 64-моддалари талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқди ҳамда эксперт гуруҳининг хулосасини инобатга олди.  

“Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод қонун талабларига риоя этилган ҳолда кўрсатилган. Партия томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни рўйхатга олиш учун ҳужжатлар тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилган. Шунга кўра, Ўзбекистон “Адолат” СДПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Баҳром Абдуҳалимов рўйхатга олинди.  

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан тақдим этилган имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш бўйича Марказий сайлов комиссияси эксперт гуруҳи ва ишчи гуруҳининг хулосаларига кўра, партия ва унинг жойлардаги ҳудудий органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Шавкат Миромонович Мирзиёевни қўллаб-қувватловчи жами 300 мингдан ортиқ сайловчининг имзоси тўпланган.  

Шундан Ўзбекистон Республикаси жами сайловчилари умумий сонининг камида бир фоизи, яъни 212 минг 660 нафар сайловчилар имзоси қўйилган имзо варақалари бланкалари ҳудудлар бўйича алоҳида-алоҳида тахланган ҳолда Марказий сайлов комиссиясига тақдим этилган. Қолган имзо варақалари сиёсий партияда захира сифатида қолдирилган.  

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 39-моддаси ҳамда тегишли Низомнинг 14, 15-бандларига асосан 212 минг 660 та имзога нисбатан 15 фоиз имзолар, яъни 31 минг 899 та имзолардан ҳар бир маъмурий-ҳудудий тузилмадан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ҳар биридан танлов асосида тенг нисбатда эксперт гуруҳи томонидан текшириш учун ажратиб олинди.  

Эксперт гуруҳи томонидан текшириш учун танлаб олинган 31 минг 899 та имзога нисбатан имзо варақаларини тўлдиришда йўл қўйилган камчиликлар 3,4 фоизни ташкил этиб, бу рақам ўрганилган имзоларнинг чорак қисмидан, яъни йўл қўйилиши мумкин бўлган хато- камчиликлар миқдори 25 фоиздан сезиларли даражада кам эканлиги аниқланган. Марказий сайлов комиссиясига тақдим этилган имзолар умумий сонининг ярим фоизидан ҳам кам миқдорни ташкил этади.

Эксперт гуруҳи аъзолари Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан текширув учун тақдим этилган имзолар қонун талабларига мувофиқ тўпланганлигини инобатга олиб, тўпланган имзо варақалари номзодни рўйхатга олиш учун етарли миқдорда ва Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг юқорида қайд этилган Низоми талабларига мос, деган хулосага келган.  

Марказий сайлов комиссиясининг ишчи гуруҳи Ўзбекистон Либерал демократик партияси томонидан тақдим этилган барча ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 90-моддаси ва Сайлов кодексининг 37, 39, 40, 61, 62 ва 64-моддалари талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқиб ҳамда эксперт гуруҳининг хулосасини инобатга олган.  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг номзоди Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати –Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан қонун талабларига тўлиқ риоя этилган ҳолда кўрсатилган.  

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни рўйхатга олиш учун ҳужжатлар тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилган. Шу жиҳатдан ЎзЛиДеПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёев рўйхатга олинди.  

Марказий сайлов комиссияси сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларига сиёсий партиялар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодлар рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги қарор ҳамда номзодларнинг гувоҳномаларини топширди.  

Манба: ЎзА

Поделиться