I МДҲ ўйинларини 2-ўринда якунладик, спортчиларимиздан кимлар ғолиб ва совриндор бўлишди?
Кеча Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида илк маротаба ўтказилган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинлари ўз якунига етди.
МДҲга аъзо 9та республикадан вакиллар иштирок этган ушбу мусобақада Ўзбекистон спорт делегацияси 23та олтин, 32та кумуш, 36та бронза, жами 91та медал билан умумжамоа ҳисобида фахрли 2-ўринни эгаллади. Биздан яхшироқ натижани фақат мусобақа мезбони ва дунё спортининг қудратли давлатларидан бири Россия қайд эта олди холос. Руслар мусобақа давомида жами 215та (114та олтин, 42та кумуш, 59та бронза) медалга эгалик қилишди.
Ён қўшнимиз Қозоғистон I МДҲ ўйинларида жамғарилган жами медаллар сони бўйича бизни ортда қолдирди, умумий ҳисобда 106та медал. Бироқ, бу каби нуфузли мусобақаларда ўринлар тақсимоти медалларнинг сони эмас, сифатига қараб белгиланади. Бу борада эса биз яхшироқ натижа қайд эта олдик, я]ни вакилларимизнинг 23та олтин медалига Қозоғистон терма жамоаси 18та олтин билан жавоб қайтара олди. Шунингдек, улар 35 та кумуш ва 53 та бронза медалига ҳам эга чиқишди.
Қуйида I МДҲ ўйинларида ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олган барча спортчиларимиз билан таништириб ўтамиз.
Олтин медал соҳиблари:
Гулсевар Ғаниева – бокс, аёллар ўртасида -44 кг вазн тоифасида,
Ситора Баҳодирова – бокс, аёллар ўртасида -63 кг,
Ойша Тоирова – бокс, аёллар ўртасида -70 кг,
Жавоҳир Қуйсинов – бокс, эркаклар ўртасида -48 кг,
Саёт Илясов – бокс, эркаклар ўртасида -50 кг,
Фаррух Тўлаганов – бокс, эркаклар ўртасида -54 кг,
Бунёджон Амиров – бокс, эркаклар ўртасида -63 кг,
Муҳаммад Камолов – ўқ отиш, эркаклар ўртасида 10 метр пневматик қуролдан ўқ отиш,
Фарангиз Абдунабиева – белбоғли кураш, аёллар ўртасида -52 кг,
Мафтунабону Маҳмудова – белбоғли кураш, аёллар ўртасида -66 кг,
Нусратбек Султонбоев – белбоғли кураш, эркаклар ўртасида -75 кг,
Ойбекжон Муҳаммадов – белбоғли кураш, эркаклар ўртасида -90 кг,
Комронбек Ортиқов – белбоғли кураш, эркаклар ўртасида -57 кг,
Ойбек Султонов – белбоғли кураш, эркаклар ўртасида -68 кг,
Муҳаммаджон Расулов – белбоғли кураш, эркаклар ўртасида -82 кг,
Сабина Давлатова – самбо, аёллар ўртасида -50 кг,
Фахриддин Ҳасанов – муай-тай, эркаклар ўртасида -57 кг,
Музаффар Тўрабоев – дзюдо, эркаклар ўртасида -100 кг,
Шохрухжон Бахтиёров – дзюдо, эркаклар ўртасида +100 кг,
Шукуржон Аминова – дзюдо, аёллар ўртасида -57 кг,
Ҳалимажон Қурбонова – дзюдо, аёллар ўртасида -48 кг,
Музаффар Тўрабоев, Фарангиз Хожиева, Озодбек Муротов, Жалолиддин Бойназаров, Фотима Қурамбоева, Суҳроб Раджабов, Шукуржон Аминова, Фарангиз Реджепова, Азизбек Ортиқов, Фарангиз Холмуродова, Шохрухжон Бахтиёров, Дилшодбек Йўлдошев – дзюдо бўйича жамоавий баҳслар,
Дилдора Алиқулова – карате, аёллар ўртасида -68 кг,
Кумуш медал соҳиблари:
Муроджон Алимжонов – юнон-рум кураши, эркаклар ўртасида -77 кг,
Муҳаммадқодир Расулов – юнон-рум кураши, эркаклар ўртасида -82 кг,
Робия Бахтиёрова – бокс, аёллар ўртасида -48 кг,
Шахина Неъматова – бокс, аёллар ўртасида -50 кг,
Раъно Муротбоева – бокс, аёллар ўртасида -57 кг,
Мухлиса Тохирова – бокс, аёллар ўртасида -60 кг,
Ситора Бозорбоева – бокс, аёллар ўртасида -66 кг,
Олтиной Сотинбаева – бокс, аёллар ўртасида -80 кг,
Илҳомжон Эргашев – бокс, эркаклар ўртасида -46 кг,
Қаҳрамон Фозилов – бокс, эркаклар ўртасида -57 кг,
Равшанжон Солиев – бокс, эркаклар ўртасида +80 кг,
Моҳигул Ибрагимова – белбоғли кураш, аёллар ўртасида -48 кг,
Бийбигаухар Полатбаева – белбоғли кураш, аёллар ўртасида -58 кг,
Земфира Азатова – белбоғли кураш, аёллар ўртасида -76 кг,
Учқунжон Хурсандов – кореш, эркаклар ўртасида -100 кг,
Мангуберди Имянов – кореш, эркаклар ўртасида -70 кг,
Ҳусан Абдуҳакимов – кореш, эркаклар ўртасида -75 кг,
Илёсбек Обиджонов – кореш, эркаклар ўртасида мутлақ вазн,
Шахриёрбек Маматкулов – самбо, эркаклар ўртасида -64 кг,
Мусохон Зиядинов – самбо, эркаклар ўртасида -71 кг,
Худоёр Ибройимов – самбо, эркаклар ўртасида -79 кг,
Руслан Рустамов – самбо, эркаклар ўртасида +98 кг,
Шоҳида Хонтўраева – самбо, аёллар ўртасида -54 кг,
Азада Аймуратова – самбо, аёллар ўртасида -59 кг,
Севара Шамсиддинова – самбо, аёллар ўртасида +80 кг,
Парвиз Абдуллаев – муай-тай, эркаклар ўртасида -63,5 кг,
Дилафрўз Қобилжонова – ўқ отиш, аёллар ўртасида пневматик қуролдан ўқ отиш,
Нурбек Муртазоев – дзюдо, эркаклар ўртасида -81 кг,
Фарангиз Хожиева – дзюдо, аёллар ўртасида -63 кг,
Моҳларойим Ҳакимжонова – карате, аёллар ўртасида +68 кг,
Насибабону Нарбаева – карате, аёллар ўртасида -50 кг,
Ирода Содиқова, Доменика Дамирова, Аида Ҳайдарова, Мубина Камолова, Виктория Нескубо – бадиий гимнастика, жамоавий баҳс
Бронза медали соҳиблари:
Аброр Атабаев – юнон-рум кураши, эркаклар ўртасида -63 кг,
Жамол Жумабаев – юнон-рум кураши, эркаклар ўртасида -72 кг,
Умидилло Абдурасулов – бокс, эркаклар ўртасида -60 кг,
Жафарбек Шахбозов – бокс, эркаклар ўртасида -66 кг,
Узукжамол Юнусова – бокс, аёллар ўртасида -52 кг,
Гулдана Тилеубергенова – бокс, аёллар ўртасида -54 кг,
Намоз Абдурашидов – эркин кураш, эркаклар ўртасида -125 кг,
Мунисахон Носирова – белбоғли кураш, аёллар ўртасида +76 кг,
Асадбек Зокиров – кореш, эркаклар ўртасида -120 кг,
Умиджон Жалилов – кореш, эркаклар ўртасида -90 кг,
Акмалжон Ҳакимов – кореш, эркаклар ўртасида -85 кг,
Муҳаммадкарим Каримов – кореш, эркаклар ўртасида -80 кг,
Абдураҳмон Эгамов – кореш, эркаклар ўртасида -65 кг,
Фарангиз Жалилова, Анастасия Сой, Рамиля Замалетдинова, Инна Шек – баскетбол, қизлар 3х3,
Чаросхон Озодова – самбо, аёллар ўртасида -80 кг,
Бегойим Ҳайитова – самбо, аёллар ўртасида -72 кг,
Шоҳиста Амирова – самбо, аёллар ўртасида -65 кг,
Мурод Эркинов – самбо, эркаклар ўртасида -98 кг,
Давлатшоҳ Шамсиев – муай-тай, эркаклар ўртасида -60 кг,
Раҳимжон Болтабоев – муай-тай, эркаклар ўртасида -67 кг,
Каримжон Каримов – муай-тай, эркаклар ўртасида -71 кг,
Азизбек Мадаминов – муай-тай, эркаклар ўртасида -75 кг,
Шахрамхон Ҳасанхонов – муай-тай, эркаклар ўртасида -81 кг,
Исматилла Исматиллаев – муай-тай, эркаклар ўртасида -91 кг,
Суҳроб Раджабов – дзюдо, эркаклар ўртасида -100 кг,
Дилшодбек Йўлдошев – дзюдо, эркаклар ўртасида -66 кг,
Ирисхон Қурбонбоева – дзюдо, аёллар ўртасида -78 кг,
Фотима Қурамбоева – дзюдо, аёллар ўртасида +78 кг,
Фарангиз Холмуродова – дзюдо, аёллар ўртасида -70 кг,
Фарангиз Реджепова – дзюдо, аёллар ўртасида -63 кг,
Анастасия Сарансева – бадиий гимнастика,
Исломжон Сатторов – карате, эркаклар ўртасида -84 кг,
Бону Эгамбердиева – карате, эркаклар ўртасида -61 кг,
Камол Назаров, Дамир Мамадолиев, Муҳаммадюсуф Муҳаммаджонов, Тимур Салимов, Далер Эшонқулов, Қосимжон Сафаров, Абдусаттор Абдураҳмонов, Шахрам Фахриддинов, Нурилло Тоштемиров, Самандар Муродқулов, Артур Умуров, Умиджон Маҳрамов – футзал бўйича эркаклар терма жамоаси,
Диана Гарамова, Севинч Содиқова – бадминтон, жуфтлик.
Маълумот учун: I МДҲ ўйинларида муваффақиятли қатнашган Ўзбекистон спорт делегаwияси а]золари эртага, 13 сентябрь куни соат 21:00да юртимизга қайтиб келишади. Барча турдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерларни ушбу тадбирни кенг ёритишда фаол бўлишга чорлаб қоламиз.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги