Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бизнес-форуми

2021-09-11 | Иқтисодиёт

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг видеоконференцалоқа форматида бизнес форуми бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икромов, шунингдек, Боку шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари А.Воитов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашди.

Бизнес-форумда Озарбайжон Республикаси иқтисодиёт вазири М.Жабборов Озарбайжон давлати Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши мамлакатлари билан дўстлик алоқалари ва кўп қиррали ҳамкорликни юксак қадрлашини таъкидлади.

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котиби Б.Амреев ушбу кенгаш ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашувчи минтақавий тузилма экани, биринчи навбатда, савдо, инновация, транспорт, туризм, маданий-гуманитар алмашинув йўналишлар каби долзарб соҳаларда самарали салоҳиятга эга эканлигини қайд этди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икромов таъкидлаганидек, Ўзбекистон ва Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши мамлакатлари тарихий жиҳатдан нафақат маданий, лингвистик, маънавий ҳамжамият, балки анъанавий дўстлик ва ўзаро манфаатли муносабатлар билан боғлиқдир.

– Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши – замонавий туркий давлатларни бирлаштирувчи халқаро ташкилот бўлиб, унинг асосий мақсади аъзо давлатлар ўртасида ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантиришдир, – деди Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Фаризшох Усманов. – Кенгаш 2009 йил 3 октябрда ташкил этилган. Туркий давлатлар Савдо-саноат палаталари, биринчи навбатда, бизнес юритиш учун қулай шарт-шароит яратиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишда ўзини ишбилармонлик билан ўзаро муносабатларнинг мувофиқлаштирувчи механизми сифатида намоён этди. Самарали ҳамкорлик натижалари сифатида ташкил этилаётган қўшма тадбирларни кўришимиз мумкин бўлиб, улар ўз навбатида, иқтисодиётнинг турли соҳаларида иштирок этувчи мамлакатларнинг бизнесини ривожлантиришда асосий платформа бўлиб хизмат қилади. Ўнлаб келишув ва имзоланган шартномалар, мунтазам учрашувлар ва тадбирлар бунинг яққол тасдиғидир.

Бизнес-форум якунида “B2B” форматида ҳам учрашувлар бўлиб ўтди. Унда иштирокчи мамлакатлар ишбилармон доиралари ўртасидаги шериклик муносабатларини кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА

Манба: ЎзА

Поделиться