Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Mckinsey&Company” вакиллари билан учрашув

2021-09-09 | Сиёсат

Бош вазир ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров “Mckinsey&Company” бошқарув консалтинг компаниясининг Қозоғистондаги ваколатхонаси раҳбари Ёхен Бербнер билан учрашув ўтказди.

Учрашувда, шунингдек, “Mckinsey&Company” компанияси вакиллари Михаил Куликов, Александр Каменский, Александр Копиткин ҳамда Молия вазирининг биринчи ўринбосари Омонулла Насриддинхўжаев, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари Бобур Абдиназаров, Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев иштирок этдилар.
Учрашув давомида “Миллий электр тармоқлари” ва “O‘zbekgidroenergo” аксиядорлик жамиятлари трансформатсия жараёнлари лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш, лойиҳаларнинг самарадорлиги, ўсиш даражалари, янги технологияларни жалб қилиш борасидаги масалалар муҳокама қилинди.
 
Бундан ташқари, томонлар ташаббуслар ва лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш учун бошқа давлатлар тажрибаларидан фойдаланиш, хусусийлаштириш жараёнлари, давлат хусусий шериклиги лойиҳалари, шунингдек, Ўзбекистон ёқилғи энергетика комплексини ислоҳ қилишни қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан фикр алмашдилар. Учрашув якунида томонлар кун тартибидаги масалалар ҳамда келгусидаги режалар юзасидан ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Поделиться