Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Гретция Элчиси билан учрашув

2021-09-08 | Сиёсат

2021 йилнинг 8 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов  Гретция Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида жойлашган) Екатерини Нассика билан учрашув ўтказди.

Ғ.Фозилов Элчини юқори ва масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклади ва унинг фаолиятига муваффақият тилади.
 
Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, та’лим, маданий-гуманитар ва туризм соҳаларида Ўзбекистон-Гретция муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
 
Турли даражадаги бўлажак тадбирлар жадвали, жумладан, вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини ўтказиш масаласи кўриб чиқилди.
 
Шунингдек, минтақавий ва халқаро кун тартибининг айрим масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться