Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Афғонистон билан қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг учрашуви тўғрисида

2021-09-08 | Сиёсат

2021 йил 8 сентябрь куни Афғонистон билан қўшни давлатлар ташқиишлар вазирларининг учрашуви видеоконференсалоқа шаклида бўлиб ўтди.

Покистон Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший раислигида ўтказилган йиғилишда Хитой Ташқи ишлар вазири Van I, Eron Ташқи ишлар вазири Husayn Amir Abdullohiyon, Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Туркманистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Вепа Хаджиев иштирок этди.
 
Учрашув қатнашчилари Афғонистон суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини, шунингдек, тинчлик, хавфсизлик, миллий ярашувни таъминлаш, Афғонистоннинг ички ишларига аралашмаслик ва барқарор ривожланиш тамойиллари тарафдори эканлигини билдириб, мамлакат келажаги ўз халқи томонидан белгиланиши кераклигини қайд этдилар.
 
Таъкидланганидек, барқарор, тинч ва фаровон Афғонистон бутун кўп миллатли афғон халқи ва жаҳон ҳамжамияти манфаатларига жавоб беради.
 
Афғонистон билан барқарор халқаро алоқалар, айниқса, унинг гуманитар ривожланиш эҳтиёжларини қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидланди.
 
Умумий муаммоларни ҳал этишҳамда тинчлик, хавфсизлик, барқарорлик, минтақавий ўзаро боғлиқлик ва иқтисодий интеграцияни қўллаб-қувватлашмақсадида қўшни давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик ҳамдаяхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга интилиш учун биргаликда ҳаракат қилиш зарурлиги таъкидланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться