Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

МДҲга аъзо давлатларнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича Мувофиқлаштириш кенгашнинг XVIII йиғилиши

2021-09-08 | Сиёсат

2021 йил 7 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ходимлари МДҲга аъзо давлатларининг бухгалтерия ҳисоби бўйича Мувофиқлаштириш кенгашнинг (Россия Федерацияси) XVIII йиғилишида видеоконференция шаклида иштирок этишди.

МДҲга аъзо давлатларнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича Мувофиқлаштириш кенгашнинг XVIII йиғилиши мустақил давлатлар Ҳамдўстлиги ташкил топганлигининг 30 йиллиги йилида бўлиб ўтмоқда ва ушбу муҳим санага бағишланган.
 
Мувофиқлаштириш кенгашининг йиғилишида Мувофиқлаштириш кенгаши аъзолари, бухгалтерия ҳисоби ва аудит масалаларини тартибга солувчи МДҲга аъзо давлатлар – Озарбайжон Республикаси, Арманистон Республикаси, Беларус Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Молдова Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Ўзбекистон Республикасидан вакиллар иштирок этишди.
 
Йиғилишда МДҲ Ижроия қўмитаси ва Евроосиё иқтисодий комиссияси вакиллари ҳам иштирок этдилар.
 
Йиғилиш давомида 2022 йил учун Мувофиқлаштириш кенгашининг вазифалари белгиланди. Йиғилиш иштирокчилари қуйидагиларнинг миллий тартибга солиш тизимларини ривожлантириш бўйича тажриба алмашдилар:
 
бухгалтерия ҳисоби, шу жумладан, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этиш, шунингдек, миллий хўжалик юритувчи субъектларнинг консолидатцияланган молиявий ҳисоботи тўғрисидаги битимни амалга ошириш;
 
аудиторлик фаолияти, шу жумладан аудитнинг халқаро стандартларини қўллаш, МДҲга аъзо давлатларда аудиторлик хизматлари бозорининг ҳолати;
 
жиноий йўъл билан олинган даромадларни қонунийлаштириш (ювиш) ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашда МДҲга аъзо давлатларнинг аудиторлик фаолияти.
 
Мувофиқлаштириш кенгаши йиғилиши иштирокчилари Мувофиқлаштириш кенгашнинг XVIII йиғилишини ташкил этилганида МДҲ ижроия қўмитасига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться