Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ислом тараққиёт банки томонидан қатор лойиҳалар доирасида битимлар имзоланди

2021-09-07 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ-5628 сонли “Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилари кенгашининг йиллик анжуманини 2021 йилда Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисида”ги фармойишига мувофиқ, жорий йилнинг 31 август – 4 сентабр кунлари Тошкент шаҳрида Ислом тараққиёт банкининг 46 йиллик анжумани ўтказилилди.

Ўзбекистон Республикаси ҳамда Ислом тараққиёт банки ҳамкорлигида 20 дан ортиқ инвестисия лойиҳалари амалга оширилган бўлиб, ҳозирда кунда 8 та лойиҳаларнинг амалга оширилиши давом этмоқда. Мазкур анжуманда Молия вазири Тимур Ишметов ва Ислом тараққиёт банки президенти томонидан 2 та лойиҳалар доирасида қарз ва агентлик битимлари имзоланди. 

1)«Қишлоқ жойларини барқарор ривожлантириш» лойиҳаси. 
 
Қиймати 200 млн. АҚШ долларига тенг лойиҳа муҳим ижтимоий аҳамиятга эга бўлиб онкология тизими муассасаларини замонавий юқори технологияли асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш мутахассисларни радиология, радиотерапия ва ядро тиббиёти соҳасида махсус ўқитиш, ҳамда онкология хизматининг умумий салоҳиятини ошириш орқали аҳолининг онкология соҳасидаги замонавий ташхислаш ва даволаш усулларидан фойдалана олиш имкониятини яратиш каби мақсадларга хизмат қилади. 
 
2) «Ўзбекистон Республикаси онкология муассасаларини модернизасия қилиш (II-босқич) лойиҳаси. Қиймати 80 млн. АҚШ долларига тенг лойиҳанинг асосий мақсади этиб қишлоқ аҳоли пунктларининг меъёрий қиёфасини тубдан янгилаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа обектларини барпо этиш ҳамда шу асосда аҳолининг турмуш даражаси ҳамда маданиятини юксалтириш этиб белгиланган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться