Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Президенти фармацевтика саноатида ва Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган янги лойиҳалар билан танишади

2021-09-06 | Сиёсат

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари - Президент матбуот котиби  Шерзод Асадов бугун анъанавий тарзда ўтказган брифингда давлатимиз раҳбари иштирокида жорий ҳафтада кутилаётган муҳим тадбирлар ҳақида маълумот берди.

- Байрам кунлари ўтди. Энди тадбирларимиз кўпаяди, - деди  Шерзод Асодов. - Жумладан, бугун фармацевтика саноатида ва Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Президенти матбуот котибига кўра,  жорий ҳафта давомида стратегик соҳалардаги инвестиция лойиҳалари, «1 миллион дастурчи» лойиҳасининг ижроси, Президент мактаблари ва ихтисослашган мактаблар фаолияти бўйича тақдимотлар ўтказилиши кўзда тутилган.

«Давлатимиз раҳбари Паралимпия ўйинлари совриндорлари билан учрашиши ҳам мўлжалланмоқда, - деди давлатимиз раҳбарининг матбуот котиби.  - 9 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев Тадбиркорлар  ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси қурултойида иштирок этади».

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться