Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Туризм ва спорт вазирлиги фаолларига "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" эсдалик нишони топширилди
2021-08-30 | Туризм
Туризм ва спорт вазирлигида “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди, мукофотни Бош вазир ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов топширди.
“Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 23 августдаги Фармони билан қатор юртдошларимиз «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотланмоқда. Уларнинг орасида туризм, спорт, маданият, кинематография ва оммавий коммуникация соҳаларида фаолият кўрсатиб, соҳа ривожига ўз ҳиссаларини қўшиб келаётган ҳамкасбларимизнинг ҳам борлиги барчамизни чексиз қувонтиради”, - деди Азиз Абдуҳакимов ўз нутқида ва мукофот соҳибларини самимий қутлади.
Ўзбекистон тарихидаги муҳим сана – Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида барча соҳаларда фаол хизмат қилиб келаётган юртдошларимизнинг мамлакат ривожига қўшаётган ҳиссаси юксак эьтироф этилмоқда. Давлатимиз раҳбари бошчилигида мамлакатимизда янги демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида ўтган даврда амалга оширилган улкан ишлар, эришилган юксак натижаларда турли соҳа ва тармоқларида фидокорона меҳнат қилаётган юртдошларимизнинг тутган ўрни беқиёс эканлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бундай фаол инсонларнинг элюрт олдидаги хизматларини эьтироф этиш ва тақдирлаш ватандошларимизни юксак марралар сари руҳлантириш, уларнинг қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги