Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (BMTTD) билан ҳамкорлик доирасида Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш мақсадлари облигацияларига доир мавзуда салоҳиятни оширишга қаратилган онлайн семинарлар ўтказилди

2021-08-20 | Иқтисодиёт

Молия вазирлиги ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (BMTTD) ҳамкорлиги доирасида Барқарор ривожланиш мақсадлари(BRM)га боғланган облигациялар ҳамда уларнинг афзалликлари, тамойиллари ва мувофиқлик мезонлари масаласига бағишланган икки кунлик салоҳиятни оширишга қаратилган семинарлар ташкил қилинди. Мазкур семинарларда Молия вазирлигининг мутасадди ходимлари, қатор тегишли вазирликларнинг вакиллари ва BMTTD экспертлари иштирок этдилар.

Маълумот учун: Молия вазирлиги ва BRM Тараққиёт дастури ўртасида жорий йилнинг 24 март санасида миллий валютадаги суверен халқаро облигациялар транзакциясидан тушган маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни мониторинг қилиш, тараққиётга таьсирини баҳолаш ва БРМ облигациялари дастурини ишлаб чиқиш бўйича англашув меморандуми имзоланган.
Жорий йилнинг 12 июл санасида Ўзбекистон Республикасининг миллий валютадаги халқаро облигациялари BRM облигациялари дастури доирасида чиқарилди ва жойлаштирилди.
BRM облигациялари дастури қарз маблағларидан фойдаланишда шаффофлик, ҳисобдорликни ошириш ҳамда тараққиётга таьсирини баҳолашни кўзда тутади.
Икки кунлик салоҳиятни оширишга қаратилган семинар давомида иштирокчилар Ўзбекистоннинг “BRM облигациялар дастури” билан танишиб халқаро стандартларга мувофиқ равишда облигациялардан тушган маблағлардан фойдаланиш, жойлаштириш, кузатиб бориш ва бошқариш масалаларини ҳамда BRM облигацияларини чиқаришнинг ижобий жиҳатларини муҳокама қилиб, мамлакатнинг барқарор ривожланиш сари қўйилиши мумкин бўлган кейинги қадамларини кўриб чиқдилар.
 
Ўзбекистон Республикасининг BRM облигациялари мамлакатнинг 2030 йилга қадар “Барқарор ривожланиш мақсадларига” эришишга қаратилган лойиҳаларни молиялаштиришда халқаро хусусий капитални жалб қилишдаги инноватсион механизмлардан бири ҳисобланади. Молия вазирлиги BMTTD билан биргаликда қуйидаги мақсадларни амалга оширишда бевосита ҳамкорлик қилиб борадилар:
  • “Маблағларни тақсимлаш” ва “Лойиҳаларнинг Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш мақсадларига таъсири” бўйича ҳисоботлар тайёрлаш;
  • тараққиётга бўлган таъсирни мониторинг қилиш ва натижаларни BRM таъсир доирасидаги кўрсаткичлар асосида миқдорий аниқлаш;
  • танланган лойиҳалар бўйича жойларда текширувлар ўтказиш;
  • чиқарилаётган суверен халқаро облигацияларни БРМлар билан мувофиқлаштиришда ҳамда давлат томонидан жалб этилган молия маблағларидан фойдаланишда жамоатчилик ва инвесторлар олдида шаффофлик ва ҳисобдорликни ошириш.Мазкур семинарлар тегишли вазирлик ва идоралар вакилларига Барқарор ривожланиш мақсадлари (BRM) облигацияларни тадбиқ этишда керакли бўлган билимни улашишга хизмат қилади.
Презентацияларни                                     юклаб                                                 олиш:
https://www.mf.uz/media/file_uz/davlat_karzi/2021/nashrlar/17_08_2021_seminar_uz.pdf

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться