Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг “ Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида ”ги буйруқ лойиҳаси ишлаб чиқилди

2021-08-20 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг “Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги буйруқ лойиҳаси норматив-ҳуқуқий хужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали regulation.gov.uz порталига жамоатчилик муҳокамаси учун чиқарилди (ID: 48892).

Мазкур буйруқ лойиҳасига кўра:
 
1. Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг таркибига жамоатчилик вакиллари киритилиши ва мазкур таркиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши шунингдек, комиссиянинг ишчи органининг вазифасини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилиши таклиф этилмоқда.
 
2. “Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 1—9-бандларга, 16—21-бандларга, 14, 27, ва 29-бандларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.
 
Ҳусусан, махсус ахборот порталидан фойдаланган ҳолда иштирокчиларнинг рейтингини ўрганиш асосида уларни уч ойдан олти ойгача бўлган муддатга харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишдан четлаштириш таклифини Комиссияга кўриб чиқиш учун киритилиши назарда тутилмоқда.
 
 “Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги буйруқ лойиҳаси билан қуйидаги электрон манзилда батафсил танишиб ўз таклифларингизни қолдиришингиз мумкин.

 https://regulation.gov.uz/oz/d/48892

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться