Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳукумат комиссияси тадбиркорлар фаолияти билан боғлиқ муаммоларни ўрганиб чиқди

2021-08-19 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков бошчилигида Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник тартибга солиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда тижорат банклари, агентликлар ва суғурта компаниялари раҳбарлари қатнашди. Вилоят даражасидаги маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари видеоконференция орқали иштирок этишди.

Йиғилишнинг асосий мавзуси мамлакатда тадбиркорликни амалий қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш масалалари, хусусан, бизнесни молиялаштириш ва кредитлаш масалалари бўлди.

Йиғилишга валюта сиёсатини либераллаштириш чоғида миллий валютага нисбатан хорижий валюта курсининг ўзгариши билан боғлиқ харажатлардан зарар кўрган 20 га яқин тадбиркор таклиф этилди.

Ҳар бир тадбиркор ўз масаласини баён этди ва улар комиссия аъзолари томонидан батафсил кўриб чиқилди. Ҳар бир муаммоли масала бўйича аниқ ечимлар ишлаб чиқилди ҳамда тегишли тижорат банклари раҳбарлари масъул ижрочилар сифатида белгиланиб, ишлаб чиқилган чора-тадбирларни амалга ошириш муддатлари қайд этилди.

Корхоналар фаолиятини соғломлаштириш мақсадида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг раҳбар ходимларини ҳар бир тадбиркорга бир йил муддатга бириктириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Уларнинг вазифаси тадбиркорларнинг фаолиятини “қўллаб-қувватлаш” ва юзага келаётган масалаларни ҳал этишда ҳар томонлама амалий ёрдам беришдан иборат бўлади.

Шунингдек, учрашувда қатнашган тадбиркорлар инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ҳамда мамлакатда тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича ўз савол ва таклифларини бериш имконига эга бўлдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться