Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сурхондарёда ҳарбий хизматчилар ва чақирилувчилар ижодкор ёшлар билан учрашди

2021-08-19 | Хавфсизлик соҳаси

Мудофаа вазирлиги тизимида ҳарбий хизматчиларнинг кенг жамоатчилик вакиллари, хусусан, шоир ва ёзувчилар, адабиётшунос олимлар билан биргаликда турли маданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашув ҳамда давра суҳбатлари уюштириши анъана тусига кирган.

Сурхондарё вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси биносида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муосабати ҳамда Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаравон яшайлик» шиори остида «Мен севиб ўқийдиган адибнинг асарлари» мавзусида маданий маърифий кеча бўлиб ўтди. 

Тадбирда Мудофаа ишлар бошқармаси бошлиғи, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши вилоят бўлими вакиллари, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими шоир ва ижодкорлари, Термиз давлат университети ва Тошкент давлат техника университети Термиз филиали ўқитувчилари, ижодкор ёшлар ҳамда Мудофаа ишлар бошқармаси ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахасисликлари бўйича тайёрлаш маркази чақирилувчилари иштирок этди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами муносабати билан барчани табриклади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться