Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вилоят ҳокими “Баҳодир лоғон” пахта-тўқимачилик кластерида бўлиб, пахта экишдан тайёр кийимлар ишлаб чиқаришгача бўлган ягона технологик занжир шакллантиришни тезлаштириш бўйича кўрсатмалар берди

2021-08-19 | Иқтисодиёт

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона туманидаги “Баҳодир Лоғон” пахта-тўқимачилик кластерида бўлиб, бу ерда пахта экишдан то тайёр кийимлар ишлаб чиқаришгача бўлган ягона технологик занжир шакллантириш борасида қилинаётган ишлар билан танишди.

Кластерга қарашли тўқимачилик корхонаси йилига 10 минг тонна маҳсулот тайёрлаш қувватига эга. Япония, Туркия, Германия ва Швейцариядан ускуналар келтириб ўрнатилиб, ип-калава ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. 580 кишининг бандлиги таъминланган, шундан 300 нафари ёшлар.

Жорий йил февраль ойида вилоятимизга ташрифи чоғида ушбу корхонага ташриф буюрган давлатимиз раҳбари хомашёни қайта ишлашни чуқурлаштириб, тайёр маҳсулотлар турини кўпайтириш, энг муҳими, бозор топиш зарурлигини таъкидлаб ўтганди.

Ташрифдан сўнг ўтган қисқа давр мобайнида бу ерда мато тўқиш, матони бўяш ва пардозлаш ҳамда тикув-трикотаж линиялари учун янги бинолар қуриш ишлари бошланиб, ҳозирда якуний босқичга етиб келди. Бугунги кунда қурилаётган янги ёпиқ биноларнинг умумий майдони 20 минг квадрат метрни ташкил этади. Бу уч йўналишда ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши натижасида 6140 та янги иш ўрни яратилади. 

Амалга оширилаётган ишлар билан танишган вилоят раҳбари, лойиҳани амалга ошириш муддатлари кечикаётганига танқидий муносабат билдирди. Хайрулло Бозоров қурилиш ишларини жадаллаштириш, Президентимизнинг ташриф чоғида берган топшириқларидан келиб чиққан ҳолда янги линияларни жорий йил якунига қадар ишга тушириш ҳамда маҳаллий аҳоли, айниқса ёшлар ва аёллар учун янги иш ўринлари ташкил этилишини таъминлаш бўйича ўз кўрсатмаларини берди.

Қува ва Ёзёвон туманлари ҳудудини қамраган “Баҳодир Лоғон” пахта-тўқимачилик кластери далаларида йиллик 35 минг 500 тонна пахта етиштирилади. Вилоят ҳокими таъкидлаганидек, корхонада ҳозирда амалга ошираётган лойиҳалар ўз муддатида ишга туширилса, терилган пахтани тўла қайта ишлаб, юқори қўшилган қийматли рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва ички-ташқи бозорга йўналтириш имконияти яратилади.

Манба: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Поделиться