Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг грант лойиҳасини амалга ошириш масаласига бағишланган учрашув ташкил этилди.
2021-08-19 | Экология
Мазкур лойиҳа 2022-2024 йиллар давомида амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, бунинг учун Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан 7 млн.
АҚШ долларидан ортиқ грант маблағлари ажратилади. Учрашувда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг вакили ҳамда Лойиҳани бошқариш гуруҳи учун жалб қилинган «G.E.O.S. Ingenieurgesellschaft mbH» (Германия) компаниясининг консультантлари иштирок этди.
Музокаралар доирасида хорижий консультантлар билан лойиҳа доирасида амалга ошириладиган Ўзбекистон ҳудудидаги уран мероси билан боғлиқ муаммоларнинг ҳал этиш юзасидан, хусусан, бу каби объектларни экологик қайта тиклаш, соғломлаштириш ва рекультивация қилиш ҳамда аҳоли саломатлиги ва атроф-муҳитга хавфнинг камайтиришга эришиш мақсадида олиб бориладиган зарур чора-тадбирлар бўйича аниқ келишувларга эришилди.
Шунингдек, тадбир давомида томонлар грант лойиҳасини амалга оширишнинг ташкилий жиҳатлари, жумладан тегишли битим ва ҳуқуқий ҳужжатларни келишиш ва имзолаш каби масалаларни муҳокама қилдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги