Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Япония билан илм-фан соҳасидаги ҳамкорликни янада фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди
2021-08-18 | Таълим
Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси вакиллари ва мамлакатимиз Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари К.Каримов ўртасида видеоконференция алоқаси воситасидаги мулоқот уюштирилди
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил декабрь ойида Японияга буюрган олий даражадаги ташрифи якунлари бўйича қабул қилинган “Йўл харитаси” бандларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши, Япония университетлари ва илмий-тадқиқот ташкилотлари билан таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама этилди.
Хусусан, республикага 15 нафар япон профессори ва 50 нафар япон талабасини қисқа муддатга таклиф қилиш, Япония университетлари билан Ўзбекистон ва Япония ректорларининг навбатдаги 4-форумини ўтказиш, икки мамлакат университетлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий заминини инвентаризация қилиш ҳамда Япониянинг илғор олий таълим муассалари билан бирга республикамизда қўшма университет ташкил этиш масалалари бўйича фикр алмашилди.
Учрашув интиҳосида мавжуд муаммоларни тезкорликда ҳал этиш ва таълим соҳасидаги Ўзбекистон - Япония ҳамкорлигини янада фаоллаштиришнинг мунтазам механизмини йўлга қўйишга келишиб олинди.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги