Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳарбий техникаларни вагонларга юклаш бўйича кўргазмали машғулот

2021-08-18 | Хавфсизлик соҳаси

Марказий ҳарбий округнинг “Сазаган” дала-ўқув майдонида Самарқанд темир йўл бекати, шохобчаси ва аэропорти ҳарбий ҳаракатлар таркибий бўлими томонидан Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари иштирокида ҳарбий техника ва ҳарбий юкларни темир йўл ҳаракатчан таркиби (вагон)га юклаш-тушириш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди.

Машғулот аввалида ҳарбий хизматчилар назарий билимларни олгач, олинган билимларни мустаҳкамлаш мақсадида занжирли ва ғилдиракли бўлган зирҳли техникаларни ҳамда автомобилларни платформалар орқали вагонларга юклаш-тушириш ишлари амалга оширишди. 

Машғулот давомида ҳарбий техникалар силжиб кетишининг олдини олиш мақсадида белгиланган тартибда мустаҳкамлаш, техникаларни ташишда ниқоблаш ишлари ҳам амалга оширилди.

Машғулотнинг аҳамиятли жиҳати шунда бўлдики, амалий машғулотларни жорий йилда олий ҳарбий билим юртини томомлаган ёш лейтинантлар ва ёш ҳарбий хизматчилар илк маротаба шахсан ўзлари бажариб, тушунча ва кўникма ҳосил қилишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться