Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бухгалтерия ва аудит соҳасида халқаро сертификатга эга бўлган мутахассислар сони тобора ортмоқда

2021-08-17 | Иқтисодиёт

Сўнгги йилларда бухгалтерия ва аудит соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан кадрлар билим ва кўникмасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ўз самарасини бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Сертификатланган дипломли бухгалтерлар халқаро ассоциацияси (Association of Chartered Certified Accountants — ASSA) ўртасида тузилган меморандум доирасида маълумотлар алмашиш бўйича кенг ҳамкорлик қилиш назарда тутилган. 
 
Мазкур меморандумга мувофиқ ASSA томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ASSA талабаси сифатида рўйхатдан ўтганларнинг умумий сони 645 тани ташкил қилиб, шундан 47 нафари ASSA аъзоси ҳисобланади. 
 
2021 йил 21 июнда бўлиб ўтган ASSA аъзолиги доирасида ўтказиладиган имтиҳонларга 182 нафар номзод рўйхатдан ўтган бўлиб, улардан 65 нафари айнан “Молиявий ҳисобот (Ф7)” га имтиҳон топшириш учун рўйхатдан ўтган. Халқаро молиявий ҳисобот бўйича диплом (DipIFR ACCA) олиш доирасида ўтказилган имтиҳонга жами – 188 нафар номзод рўйхатдан ўтган ва 32 нафар номзод муваффақиятли топширган.
 
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 январдаги 38 сон қарори билан тасдиқланган “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом”га мувофиқ бухгалтерия ва аудит соҳасида ўқиётган ёки фаолият олиб бораётган талабалар, педагог кадрлар ва давлат органи ходимларига бухгалтерия ва аудит соҳасида халқаро сертификатга ўқиш ва имтихондан ўтиш бўйича харажатларни қоплаб бериш механизми йўлган қўйилган. Ушбу лойиха доирасида бугунги кунга қадар 33 та педагог кадрлар ва 39 та талабаларнинг қарийб 247 млн сўмга тенг ўқиш ва имтихон харажатлари қоплаб берилди.
 
Қўшимча равишда, MHXS бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Молия вазирлиги томонидан “Норма” Профессионал ривожланиш маркази билан ҳамкорликда ташкил қилинган ифрс.аcадемй онлайн-платформасида “MHXS бўйича молиявий ҳисобот” ўқув курси бошланганлигини ва 2025 йилга қадар хар йили янгиланган ҳолатда бепул фойдаланиш имконияти берилишини маълум қиламиз.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться