Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фарғонадаги собиқ аквапарк ўрнида замонавий турар-жой мажмуаси қурилиши бошланди

2021-08-17 | Ҳужжатлар

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Фарғона шаҳрининг Университет кўчасидаги собиқ Болажон аквапарки ўрнида барпо этиш режалаштирилаётган замонавий турар-жой мажмуаси қурилиши лойиҳаси билан жойида танишди.

2,5 гектар майдонда “Фергана сити строй” МЧЖ томонидан барпо этишга киришилган ушбу турар-жой мамжуаси 7-9 қаватли 13 та турар-жой биносидан иборат бўлади. Бугунги кун талабларидан келиб чиқиб, янги уйлардаги хонадонларнинг катта қисмининг майдони аҳолига ипотека кредити асосида сотиб олишга қулай бўлишлиги учун 50-60 кв. метрдан иборат бўлади. Мажмуада қурилаётган биноларнинг биринчи қаватида савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчалари ҳам ўрин олади.

Вилоят ҳокими, лойиҳа билан яқиндан танишгач, қурилиш ишларини бир йил ичида якунлаш бўйича ўз тавсияларини берди.

Манба: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Поделиться