Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фарғонада ҳам «Мен ғолиб» шиори остидаги мусобақаларга старт берилди

2021-08-17 | Хавфсизлик соҳаси

Фарғона дала ўқув майдонида Мудофаа вазирлиги миқёсида ўтказилаётган «Мен ғолиб» шиори остида ташкил этилган армия ўйинларининг навбатдаги мусобақаларига старт берилди.

Мусобақада ҳарбий округлардан келган терма жамоалари иштирок этмоқда. Тадбирда байроқдор гуруҳ кириб келиши билан бошланди ва Давлат мадҳияси тантанали янгради. Шундан сўнг, Мудофаа вазирлиги томонидан тайинланган ҳакамлар ва Шарқий ҳарбий округ қўшинлари масъул офицерлари, Жамоатчилик кенгаши ҳамда фахрийлар сўзга чиқиб, ҳарбий хизматчиларни тоблашда бу каби мусобақаларнинг аҳамиятини таъкидлаб ўтди. Тадбирнинг бадиий қисмида ҳарбий оркестр ва хушовоз хонандаларнинг турли ватанпарварлик ва шўх куй-қўшиқлари билан иштирокчиларга кўтарин кайфият улашди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться