Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Музейлар — маънавият ва маърифат маскани

2021-08-17 | Хавфсизлик соҳаси

Халқимиз маънавий-маърифий камолотида, ёшлар дунёқарашини ўстириш, бой меросимизни асраб-авайлаш, илмий асосда  ўрганиш, тарғиб қилиш, миллий ғурур ва ифтихор, Ватанга садоқат туйғуларини шакллантиришда музейларнинг аҳамияти беқиёс.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги Олий ҳарбий таълим муассасаларини тамомлаб, Сурхондарё вилояти ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмларда хизмат қилишни бошлаган ёш офицерларнинг йиғини “Термиз” дала ўқув майдонида бўлиб ўтмоқда.

Ўқув йиғининг дам олиш куни режасига асосан ёш офицерларимиз эрта тонгдан Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида жойлашган “Археология” ва “Тарих ва маданият” музейларига шу билан биргаликда Ал-Ҳаким ат-Термизий зиёратгоҳига ташриф буюрдилар.

Музейлар маънавият ва маърифат маскани ҳисобланади. Шундай экан, халқимизнинг, айниқса, ёшларнинг музейларга кўпроқ ташриф буюришларини таъминлаш соҳа ходимлари ҳамда мутасадди ташкилотлар олдида турган муҳим вазифалардан биридир. Мен ўзим тарихга қизиқишим жуда ҳам юқори бўлганлиги сабабли ёшлар билан ўтказилган учрашувларда уларга музейлар ҳақида ҳамда буюк бобокалонларимиз ҳаёти ва ижоди тўғрисида саволлар бериб тураман натижасида айрим ёшларимиз умуман бормаганликлари ва ҳатто, юртимизда ана шундай музейлар борлигини билмасликлари маълум бўлди. Бундай ҳолат эса тарғибот тадбирларини кучайтиришни талаб этади, дейди Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари подполковник Алишер Ширинов.

Ушбу музейларга саёҳатни ташкил қилишдан асосий мақсад ёш офицерларимиз Ўзбекистон Республикасининг барча жабҳаларида туғилиб ўсганлар ва улар ушбу музей ва зиёратгохлар тўғрисида фақатгина китобларда ўқиб ўрганганлар, шунинг учун уларда ушбу кун эсда қоларли кун ва шу билан биргаликда хизматлари мобайнида ўз қўл остидаги ҳарбий хизматчиларни ҳам экскурциялар ташкил этишса ажабмас.

Экскурция давомида ёш офицерларимиз Ал-Ҳаким ат-Термизий зиёратгохига ташриф буюрдилар ва у ерда Термизий боболаримиз тўғрисида маълумотларга эга бўлишиб уларни хотирлаб дуоларга қўл очдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться