Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сингапурлик инвесторлар Ўзбекистонда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасидаги лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда

2021-08-16 | Иқтисодиёт

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида “Western International New Building Materials” йирик Сингапур қурилиш компанияси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон томонидан инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари А.Воитов ва Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов иштирок этди.

Ўзбекистонда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда Сингапур компаниясининг инвестициявий фаолиятини йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, компания ҳозирда клинкер цемент ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича лойиҳани амалга ошириш имкониятлари устида иш олиб бораётгани маълум қилинди.

Ўзбекистон томони ушбу соҳанинг инвестициявий ва саноат салоҳияти ҳақида батафсил маълумот берди. Ўзбекистонда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга иқтисодий ўсиш драйверларидан бири сифатида алоҳида эътибор қаратилаётгани ва шу сабабли Сингапур компанияси ушбу лойиҳани муваффақиятли амалга ошириши учун барча шарт-шароитлар мавжудлиги қайд этилди.

Учрашув якунида томонлар лойиҳани илгари суришни жадаллаштириш ва юзага келаётган масалаларни зудлик билан ҳал этиш мақсадида яқин ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться