Бухоро вилояти Вобкент туманида “Қўнғирот” почта алоқа боғламасининг замонавий биноси фойдаланишга топширилди
Бухоро вилояти Вобкент туманида “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг Бухоро филиалига қарашли “Қўнғирот” почта алоқаси боғламасининг қайта таьмирланган замонавий ва янги биноси ишга тушди.
Президентимизнинг “Почта алоқаси соҳасини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бугун жойларда “Ўзбекистон почтаси” аксиядорлик жамияти ҳамда Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ҳамкорлигида янги хизмат турлари ё‘лга қўйилмоқда.
Янги почта биносида кўпгина қулайликлар яратилган бўлиб, аҳоли учун барча турдаги почта хизматлари билан бирга Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг (my.gov.uz) 33 турдаги электрон хизматлари кўрсатилмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги