Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Гулистон шаҳрида 18 нафар аёллар ўзини ўзи банд қилиш имкониятига эга бўлди

2021-08-16 | Жамият

Маълумки, сўнгги йилларда жамиятда аёллар ролини ошириш, уларга моддий ва маънавий кўмаклашиш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликка жалб қилиш ҳамда бандлигини таъминлаш йўлида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, хотин-қизларни маънавий бойликларини оширишга, ўзини ўзи банд қилишга, аёлларнининг ғоя ва интилишларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмода.

Шу ўринда, Гулистон шаҳрида "Aёллар дафтари"га киритилган ишсиз аёлларга берилаётган имкониятлар бунинг мисолидир. 
 
Хусусан, Гулистон шаҳар ҳокимлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш шаҳар бўлими томонидан 18 нафар хотин-қизларга ўзини ўзи банд қилишлари учун тикув машиналари топширилди. Қайд этиш жоизки, Ижтимой кўмакка муҳтож фуқароларга яратиб берилаётган бундай шароитлар ўз самарасини албатта кўрсатади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Поделиться