Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Чирчиқда Ҳаво флоти куни муносабати билан Ҳарбий ҳаво кучлари авиашоу намойиш этди

2021-08-16 | Хавфсизлик соҳаси

Мамлакатимизда ҳар йили августь ойининг учинчи якшанбасида “Ҳаво флоти куни” нишонланиши анъана тусига кирган. Ушбу сана олдидан Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги томонидан Тошкент ҳарбий округи “Чирчиқ” полигонида авиашоу ўтказилди.

Авиапарвозларда Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони генерал-майор Аҳмад Бурханов ҳам иштирок этиш баробарида учувчиларнинг манёврларини кузатиб борди.

Тадбирда сўз олганлар соҳа ривожи, ушбу йўналишда ҳаётга татбиқ этилаётган янгиликлар хусусида тўхталиб, соҳа фидойиларини касб байрами билан самимий қутлади. Таъкидлаш жоизки, сўнгги йиллар давомида ҲҲМ қўшинлари ва ҲҲК ўзининг профессионал маҳоратини муваффақиятли мукаммаллаштирди. Шахсий таркиб томонидан янги ва замонавий зенит ракета комплекслари, кўп мақсадли вертолётлар, замонавий ҳарбий-транспорт самолётлари ўзлаштирилди, тактик авиация парки таъмирланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться