Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ҳудудларида "Startap ташаббуслари" дастурининг бешинчи даври ишга туширилди

2021-08-13 | Жамият

3-7 август кунлари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва БМТ Тараққиёт Дастурининг "Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш" қўшма лойиҳаси томонидан амалга оширилаётган ёшларнинг стартап ташаббусларини қўллаб-қувватлаш дастурининг 5 даври доирасида Андижон, Наманган, Фарғона, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларидан 128 та стартап лойиҳалари учун тренинглар ўтказилди.

Яқин орада республиканинг қолган вилоятларида ҳам танлов натижаларига кўра сараланган 273 та лойиҳа жамоалари учун шундай семинар ва тренинглар ташкил этилади. 

Бу даврда дастур илк маротаба то’лалигича онлайн тарзда ўтказилиб Ўзбекистоннинг барча минтақаларини қамраб олди. Пандемия билан боғлиқ чекловларга қарамай рекорд даражадаги 905 та аризалар қабул қилинди, бу аввалги даврга нисбатан нисбатан 38 фоизга кўпдир.
 
Аризаларни ўзаро таҳлил қилиш ва ташаббускорлар билан суҳбатлар ўтказиш босқичи натижасида танловдан ўтган лойиҳа иштирокчилари бўйича кичик статистикасини тахлил қиладиган бўлсак, қуйидаги қизиқ маълумотлар маълум бўлди:
 
Ўқув-машғулотларига таклиф қилинадиган 273 та лойиҳадан 50 фоиздан ортиғи (ёки 144 таси) олий ўқув юртларининг фаол талабалари томонидан тақдим қилинган;
122 та (45%) лойиҳа ғояни амалга ошириш босқичида, яна 121 та (44%) лойиҳада прототиплар мавжуд, 30 та (11%) лойиҳалар ишга туширилган ва уларнинг биринчи мижозлари ва сотувлари мавжуд;
Ҳар бир лойиҳа жамоаси ўртача 3 кишидан иборат. Ўгил ва қиз иштирокчиларнинг нисбати 4 га 1 ни ташкил қилади.
Таълим ва хусусий сектор ўртасидаги алоқани таъминлаш билан қо’ллаб-қувватлаш дастури томонларнинг эҳтиёжларига жавоб берадиган истиқболли ёшларнинг ғоялари, технологиялари ва лойиҳаларини қидириш, танлаш ва синовдан ўтказиш, мамлакатнинг инновацион ва тадбиркорлик экотизимини ривожлантириш учун самарали ўзаро мулоқот механизмини яратишга ёрдам беради.
 
Дастурни амалга оширишда бу йил Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги, Туризм ва Спорт Вазирлиги, инновацион Ривожланиш Вазирлиги, АКТ Ривожлантириш Вазирлиги, Ўзбекистон Савдо Саноат Палатаси, Тошкент шаҳар Ҳокимияти, ИТ Марказлар, Тошкентдаги Халқаро Вестминстер Университети, ДатаСите Течнологй, Гроунд Зеро ва C-Спаcе коворкинг марказлари ҳам иштирок этишмоқда.
 
Аризалар сонига кўра 52 та лойиҳа билан «ЕдТеч» ёшлар учун энг маъқул ёъналиш ҳисобланса, «Савдо ва хизматлар»га тегишли 51 та лойиҳа ундан кейинги иккинчи оммалашган соҳа бўлди. «Ижтимоий технологиялар» 26 та лойиҳа билан энг яхши учта ёъналишни эгаллашти. Бу йил шунингдек «АгроТеч ва ФоодТеч», «Транспорт ва логистика хизматлари» соҳаларига ёшлар стартапларни ривожлантириш учун истиқболли йўалиш сифатида қарашмоқда.
 
Дастурни икки  кунлик интенсив семинар бошлаб бериб унда қатнашувчилар “Тежамкор стартап” (Леан Стартуп) услубиятидан фойдаланган ҳолда стартапни бошлаш асосларини ўрганадилар. Ўқув машғулотларидан сўнг, ёш стартапчилар ўз лойиҳаларини амалий равишда тадбиқ этишга ўтадилар - улар лойиҳани амалга ошириш учун йўл харитасини тузадилар, лойиҳаларининг қиймат таклифларини синаб кўрадилар, мақсадли аудитория эҳтиёжларини ўрганадилар, энг кичик ишчи моделларни яратадилар ва дастлабки сотувларини синаб кўрадилар.
 
Дастур давомида лойиҳаларга трекерлар, яъни тажрибали мураббийлар йўналиш беришади ва маслаҳатлар беришади, жамоанинг ривожланишини кузатиб боришади ва мақсадларга эришишда кўрсатмалар беришади. Кейинги ой давомида иштирокчилар учун ихтисослашган мутахассислар ва муваффақиятли тадбиркорлар иштирокида стартап лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ турли масалалар бўйича маҳорат дарслари ва эксперт маслаҳатлари ташкил этилади.
 
Бу йил Тошкентдан ташқари Ўзбекистоннинг барча вилоятларида алоҳида семинарлар ва маҳорат дарслари, трекерлар кузатуви, маҳорат сабоқлари ва эксперт маслаҳатлари онлайн тарзда ташкил этилади ва унда ёшлар 273 нафар ўз инновацион лойиҳалари билан иштирок этишлари режалаштирилган. Дастурнинг минтақавий босқичи якунлангач, экспертлар гуруҳи томонидан танлаб олинган энг яхши лойиҳалар якуний “Демо дай” (Намойиш куни) да ўз лойиҳаларини манфаатдор ташкилотлар ва сармоячиларни жалб қилиш учун тақдим этиш имкониятига эга бўладилар.
 
Қўллаб-қувватлаш дастури Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (БММВ) томонидан Россия Федерацияси молиявий кўмагида "Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш" қўшма лойиҳаси доирасида Ёшлар Ишлари Агентлиги, "Ёшлар-келажагимиз" Жамғармаси, Ўзбекистон Ёшлар Тадбиркорлигини Қўллаб Қувватлаш Маркази, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологияларининг технопарки (ИТ-Парк) билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
 
Республиканинг барча ҳудудларидан энг истиқболли 40 та лойиҳа жамоалари (ҳар бир вилоятдан 3 тагача ва Тошкент шаҳрида 10 тагача лойиҳа) якуний тақдимотлар натижасига ко’ра ўз стартапларини амалга ошириш учун 50 миллион сўмгача мақсадли грантлар билан тақдирланадилар. Бу грантлар «Ёшлар-келажагимиз» жамғармаси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури томонидан пандемия оқибатларини юмшатиш учун Япония хукумати молиявий ко’маги асосида ажратилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться