Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент вилоятида узум кўчатлари етиштириш учун 2 та “In-vitro” лабораторияси ташкил этилади

2021-08-12 | Жамият

Қибрай туманида Президентимизнинг 2021 йил 28 июлдаги “Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан семинар ўтказилди.

Унда Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов, турли вазирлик ва идораларидан масъул раҳбарлар, узумчиликка ихтисослаштириладиган Паркент, Пискент ва Қибрай туманларидан узумчилик тармоғи мутахассислари иштирок этди.  

Қайд этилганидек, узум етиштириш, уни қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича кластер тизимини йўлга қўйиш, алкоголь бозорини тартибга солишнинг самарали механизмларини кенг жорий этган ҳолда республикани сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш, соҳанинг экспорт салоҳиятини кучайтириш муҳим аҳамиятга эга.

 Тадбирда мутасаддилар томонидан президентимизнинг қарори мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди. Хусусан, вилоятда 2021-2024 йилларда қўшимча 11 минг 13 гектар, шундан фермер ва кластерларда 8 минг 963 гектар, аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликларида 2 минг 50 гектар узумзорлар барпо этиш белгиланган.

Вилоятда узумчилик ва виночиликни ривожлантириш, узум етиштириш, уни қайта ишлаш, экспорт салоҳиятини оширишда қўшилган қиймат занжирини яратиш, соҳада кластер тизимини жорий этиш ҳамда аҳоли хонадонларида узум етиштиришни кенг йўлга қўйиш борасида вазифалар кўриб чиқилди. Ҳозир ҳудуддаги барча тоифа хўжаликларида жами 16,5 минг гектар токзорлар мавжуд бўлиб, шундан 5,7 минг гектар хўраки, 5,6 минг гектар кишмишбоп ва 5,1 минг гектар саноатбоп токзорлар мавжуд.

Қарорга асосан, Паркент туманида 5 минг 13 гектар, Қибрай, Пискент туманларида 3 минг гектар узумзорларни барпо этиш режалаштирилди. Мазкур саъй-ҳаракатлар натижасида вилоятда барча тоифадаги токзорлар майдони 27 минг 500 гектарга етади. Узум ҳосилдорлигини 2 баробарга ошириб 350 минг тоннага етказиб, шундан 170 минг тоннасини экспортга чиқариш ва камида 40-50 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлашга эришилади.

Мисол учун, 2021 йилнинг куз ва 2022 йилнинг қиш, баҳор ойларида Паркент, Қибрай туманларидаги корхона ва ташкилотлар томонидан тузилган кластерларда экспортбоп янги узум плантациялари ташкил этилади. Бундан ташқари, фермер хўжаликлари, кластерлар ва аҳоли хонадонларини сифатли узум кўчатлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида, вилоятда қўшимча камида 2 та “In-vitro” лабораторияси ташкил этилади.  

Шундан келиб чиқиб, 2021-2022 йилларда янгидан ташкил этилаётган узумзорлардан олинадиган ҳосилни ҳисоб-китоб қилиб вилоятда йирик ҳажмли музлаткичли омборхоналар, қуритиш омборлари ишга туширилади.

Тадбирда узум кўчатларини етиштириш, агротехник тадбирларни олиб бориш бўйича амалга оширилаётган ишлар, соҳа янгиликлари, вилоятда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида сўз борди.

Семинар иштирокчилари “Ободконхор” МЧЖда ташкил этилган замонавий узумзор билан танишди.

Манба: ЎзА

Поделиться