Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Самарқанддаги ҳарбий қисмда Ўткир Ҳошимов таваллудининг 80 йиллиги нишонланди
2021-08-12 | Хавфсизлик соҳаси
Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 2 декабрда Ўткир Ҳошимов таваллудининг 80 йиллигини кенг нишонлаш ва хотирасини абадийлаштириш тўғрисида имзолаган қарори юзасидан жойларда адиб ҳаёти ва ижодига бағишланган тадбирлар давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги байрами арафасида Мудофаа вазирлиги қўшинларида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Хошимов таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб, таниқли олимлар, ижодкор зиёлилар ва санъаткорлар иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, адабий-бадиий кечалар ва давра суҳбатлари ташкиллаштирилиб ўтказилмоқда.
Мудофаа вазирлигига қарашли Самарқанд вилоятида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида ёзувчининг ҳаёти ва асарларига бағишланган ижодий кеча бўлиб ўтди.
Учрашувда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, адабиёт ўқитувчилари ҳамда ижодкорлар иштирок этди.
Сўзга чиққанлар томонидан ўзбек адабиёти ва маданияти ривожига сезиларли ҳисса қўшган атоқли адиб ва жамоат арбобининг ижодий мероси бугунги кунда ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга муҳаббат руҳида тарбиялашга қаратилган ишларда нечоғлиқ қўл келаётгани таъкидлаб ўтилди.
Шундан сўнг, йиғилганлар томонидан ҳарбий қисм кутубхонасининг адиб асарлари асосида яратилган бурчагида Ў.Ҳошимов китоблари тўғрисида мулоҳазалар юритилди.
Тадбир давомида шоирнинг китобхонлар қалбидан жой олган дурдона асарларидан парчалар ўқилиши барчада илиқ таассурот қолдирди
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги