Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ТАТУ талабалари учун Кореялик мутахассислар томонидан онлайн дарслар ўтилмоқда
2021-08-11 | Таълим
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октабрдаги “Ахборот технологиялари соҳасида таьлим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни ИТ-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4851-сон Қарори ижросини таьминлаш мақсадида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида хорижий мутахассислар иштирокида онлайн дарслар ташкил этилмоқда.
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида Жанубий Кореянинг KAIST университети магистрантлари томонидан Пҳотошоп ва график дизайн бўйича, Миллий ахборот жамияти агентлиги (NIA) мутаҳассислари иштирокида эса Пйтҳонда дастурлаш ҳамда Суньий интеллектга оид мавзулар бўйича тренинг курслари ўтказилмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги