Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари тадбиркорларининг масалалари муҳокама қилинди

2021-08-11 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Фарғона шаҳридаги студиядан Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакат тадбиркорлари ва инвесторлари билан очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш доирасида ҳудуд ишбилармонлари томонидан тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш бўйича Штабга юборилган масала ва таклифларни муҳокама қилди. Муҳокамада видеоконференция орқали Андижон ва Наманган вилоятларининг бизнес вакиллари ҳам иштирок этди.

Суҳбат чоғида тадбиркорларнинг Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича конструктив таклифлари атрофлича кўриб чиқилди. Билдирилган ғоялар ҳаётга татбиқ этиш учун қабул қилинди – уларни жорий этиш механизмлари бевосита мулоқот давомида ишлаб чиқилди. Тижорат банкларининг инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари ва экспортчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш имкониятларини кенгайтириш, ер участкалари, бўш бино ва иншоотлар ажратиш, ташқи бозорларга ички маҳсулотларни илгари суриш, ишлаб чиқариш фаолияти учун зарур бўлган турли сертификат ва рухсатномалар олиш, шунингдек, бошқа долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш чоғида тадбиркорларнинг аниқланган муаммоларини ҳал этиш жараёни ҳам кўриб чиқилди. Аниқ ҳолатлар ўрганилиб, юзага келган масалаларни ҳал этишни жадаллаштириш, шунингдек, тадбиркорларни самарали қўллаб-қувватлаш мақсадида тегишли вазирлик, идора ва тижорат банклари раҳбарларини ўзаро мувофиқлаштирилган ҳамкорликка жалб этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Муҳокама якунида вазирлик ва идоралар ҳамда тадбиркорлар ўртасида ўзаро яқин ҳамкорлик қилиш механизмини яратиш, алоҳида ва тизимли муаммолар ечимларини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться