Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Соф зотли қорамоллар салмоғи ортмоқда

2021-08-11 | Иқтисодиёт

Бу ҳақда “Ўзбекчорванасл” агентлиги бош директори Бахтиёр Атамуродов маълум қилди. Агентлик раҳбарининг қайд этишича, чорвачиликда наслчилик – селекция ишларини ривожлантириш борасида қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда.

Қайд этилишича, жорий йилда чорва моллари наслини яхшилаш мақсадида 274 та хўжалик наслчилик тоифасига ўтказилиб уларнинг сони 1580 тага етказилди.

Ушбу наслчилик хўжаликлари томонидан 2026 йилда аҳоли хонадонларига 1000 мингдан зиёд наслли қорамолларни етказиб беради. 2016-2019 йиллар оралиғида жами наслчилик хўжаликлари сони 503 тани ташкил этган холос.

Ўтган даврда аҳоли хонадонларидаги сигир ва таналарни сунъий уруғлантириш бўйича тизим тўғри яратилмаганлиги туфайли жойларда техник мутахассислар танқислиги яққол кузатилган. Бир нафар техник мутахассисга йиллик 1000-1500 бош сигирларни сунъий уруғлантириш тўғри келган, бироқ бир нафар техник мутахассиснинг иш юкламасига кўра, у 600-700 бош қорамолни сунъий уруғлантириш имкониятига эга. Натижада аҳоли хонадонларида сунъий уруғлантириш ишлари етарли даражада олиб борилмаган.

Шу боис республикамизда сунъий уруғлантириш билан шуғулланаётган техник мутахассисларнинг ойлик маошлари белгиланган ҳолда ўтган бир йил давомида қўшимча 3000 нафар техник мутахассис ишга жалб этилди.

Жойларда наслчилик ишларини ривожлантириш ва сунъий уруғлантириш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида маҳаллий бюджетлардан республика бўйича жами 33 млрд. 267 млн. сўм маблағлар ажратилиб, бунинг ҳисобидан сунъий уруғлантириш шохобчалари зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. 2016-2018 йилларда осеменаторларнинг моддий базасини мустаҳкамлаш учун давлат бюджетидан маблағлар ажратиб берилмаган.

Ушбу маблағлар ҳисобидан 3 дона 4,2 тонналик суюқ азотни ташиш учун криоген идиши, 3 дона суюқ азотни етказиб беришга мўлжалланган махсус автомашина, 1100 дона дьюар идиши, 900 дона техник мутахассислар сумкаси, 1270 дона велосипед, 91 дона “Damas Van” махсус автомашинаси билан таъминланди.

Жорий йилда чорвачилик хўжаликлари ва аҳоли хонадонларида парваришланаётган 2,4 млн бош (2017 йилда 1,1 млн бош) сигир ва таналар сунъий уруғлантирилади. 2016-2017 йиллар оралиғида насли яхшиланган қорамоллар бош сони 17 фоизни ташкил қилган бўлса, 2021 йилга келиб бу кўрсаткич 54 фоизни ташкил этди. 2026 йилга бориб 80 фоизни ташкил этади.

Соф зотли наслли пода кўрсаткичи 2016-2017 йилларда 7 фоизни ташкил этган бўлса, 2021-2026 йилларда бу кўрсаткич 30 фоизга етказилади.

Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг бугунги кунига қадар жами 199 та чорвачилик хўжалигига давлат бюджетидан 23,5 млрд. сўм, жумладан импорт қилинган 6 минг 96 бош наслли қорамолга 12,2 млрд сўм, 6 минг бош наслли қўй-эчкига 2,4 млрд сўм ҳамда ички хўжаликларда етиштирилган 741 бош наслли қорамолга 741 млн сўм, импорт қилинган 498 минг бош бир кунлик жўжага 4,5 млрд сўм ва интенсив усулда етиштирилган балиқларга 3,7 млрд сўм субсидия маблағлари ажратилди.

Шуни алоҳида қайд этиш керак, 2016-2017-йилларда чорвачиликда субсидия тизими умуман бўлмаган.

Манба: ЎзА

Поделиться