Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича Республика кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди
2021-08-11 | Жамият
Тадбирда вазир Нозим Хусанов Халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилаш бўйича 2021- йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасининг биринчи ярим йилликдаги ижроси тўғрисидаги маърузаси билан иштирок этди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича Республика кенгаши йиғилишининг 2021 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасида Бандлик ва меҳнат муносабатлар вазирлиги асосий ижрочи сифатида 18 та, тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳам ижрочи сифатида 17 та устувор вазифаларга масъул этиб белгиланганлиги, шундан, 2021 йил биринчи ярим йиллиги учун асосий ижрочи сифатида 10 та устувор вазифалар белгиланиб бўлиб, ушбу вазифаларни бажарилиши бўйича ахборот берилди.
Шунингдек, жорий йилнинг 2-ярим йиллигига белгиланган вазифаларни ўз муддатида ва сифатли бажарилиши юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар билан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар келишиб олинди.
Маълумот ўрнида: Жорий йилда “Heritage” Жамғармаси томонидан “Wall Street Journal” билан ҳамкорликда чоп этиладиган “Иқтисодий эркинлик индекси – 2021” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон аввалги 114-ўриндан 108-ўринга юқорилаган ҳолда ўз ўрнини 6 поғонага яхшилади. Шуни қайд этиш керакки, бевосита вазирлик масъул бўлган Меҳнат бозори эркинлиги компоненти бўйича 60,3 балл (+0,4 балл) тўплаб, аввалги 93 ўриндан 84 ўринга юқорилаган ҳолда ўз ўрнини 9 поғонага яхшиланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги