Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хорижда меҳнат қилаётган фуқароларимизнинг Президент сайловидаги иштироки таъминланади

2021-08-11 | Сайлов

Мамлакатимизнинг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонаси ходимлари меҳнат мигрантларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари ҳузурида тузилаётган сайлов участкалари ва унда овоз бериш тартибларини тушунтириш мақсадида ушбу шаҳардаги автомобиль эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқарувчи «Sungwoo Hitech Rus» ширкатида вақтинча ишлаётган юртдошларимиз ва корхона  раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Айни пайтда, ушбу ширкатда Ўзбекистоннинг 70 нафарга яқин фуқароси вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириб келмоқда. Бундан ташқари, корхонага туташ манзилдаги «Donghee Rus», «Doowon», «Deawon», «Дувон Рус», «Нвх-Рус», «Питерформ» ва «Wihuri Rus» корхоналарида ҳам 300 нафарга яқин фуқароларимизнинг вақтинча бандлиги таъминланган.

Тадбирда фуқароларимизга Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхона фаолияти тўғрисида маълумот берилди.

Иштирокчилар жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайлови учун сайлов кампаниясининг бориши, Бош консулхонада ташкил этиладиган сайлов участкаси ва унда овоз бериши тартиби билан таништирилди.

 Учрашувда ватандошларимиз маҳаллий давлатнинг қонунчилиги талабларига қатъий риоя этишга чақирилди.

Ширкат раҳбарлари билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон раҳбарияти томонидан меҳнат мигрантлари ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга изчил чора-тадбарлар тўғрисида батафсил ахборот берилди. Шунингдек, жорий йил 24 октябрь куни Ўзбекистон Президенти сайлови ўтказилиши маълум қилинди.

Ушбу муҳим сиёсий тадбирда Ўзбекистон фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини адо этиши ҳамда юртдошларимизнинг Президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш имкониятларидан фойдаланиши учун қулайликлар яратишда ҳамкорлик қилиш юзасидан келишувга эришилди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться