Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ваколатхоналари ёки филиаллари мавжуд бўлган юридик шахслар томонидан солиқ мажбуриятларини бажарилиши

2021-08-11 | Жамият

Фуқаролик кодексига асосан: Юридик шахс – ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилотдир (ФК 39-модда).

Ваколатхона (филиал) – юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган алоҳида бўлинмаси ҳисобланади (ФК 47-модда).

Ваколатхона юридик шахс манфаатларини ифодалайди ва ҳимоя қилади.

Филиал юридик шахснинг вазифаларини (барчасини/бир қисмини) бажаради.

Ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан мол-мулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар. Раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради (ФК 47-модда).

Солиқ кодексига асосан:

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган юридик шахслар – солиқ солиш мақсадларида юридик шахс ҳисобланади (Солиқ кодекси 32-модда).

Юридик шахснинг ҳудудий жиҳатдан алоҳида бўлган, турган ери бўйича доимий иш жойлари жиҳозланган ҳар қандай бўлинмаси, шу жумладан ваколатхоналари ёки филиаллари юридик шахсининг алоҳида бўлинмаси ҳисобланади.

Юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари мазкур шахсларнинг солиқлар тўлаш бўйича мажбуриятларини Солиқ кодексида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда ушбу алоҳида бўлинмалар жойлашган ери бўйича бажаради.

Юридик шахс солиқ мажбуриятини қуйида қайд этилган ҳолатлардагина алоҳида бўлинмалари (шу жумладан ваколатхоналари ёки филиаллари) жойлашган ердаги солиқ органлари орқали бажаради:

1. Акциз солиғи  – автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари;

2. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи – ходимлари 25 нафардан ортиқ бўлган алоҳида бўлинмалари;

3. Мол-мулк солиғи – кўчмас мулк жойлашган ердаги;

4. Ер солиғи – ер участкаси жойлашган ердаги;

5. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ – сувни истеъмол қилиш жойидаги;

6. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ – норуда фойдали қазилмалар бўйича қазиб олиш амалга оширилган жойдаги.

Бошқа ҳолларда солиқ мажбуриятлари юридик шахс томонидан солиқ ҳисобида турган жойидаги солиқ органи бўйича умумлаштирилган ҳолда бажарилади (ҚҚС, акциз солиғи, фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ).

Шунингдек, йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган солиқ тўловчилар алоҳида бўлинмаларни ҳисобга олиб марказлашган ҳолда солиқларни тўлайди (Солиқ кодекси 20-модда).

Юридик шахслар ўзлари жойлашган ердаги ва уларнинг алоҳида бўлинмалари жойлашган ердаги солиқ органларида ҳисобга қўйилади (Солиқ кодекси 128-модда).

Бунда солиқ тўловчига Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона бўлган солиқ тўловчининг идентификация рақами берилади ва унинг ҳисоб маълумотлари солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритилади. (Солиқ кодекси 127-модда).

Шунга кўра, алоҳида бўлинмаларга (филиалларга) эга бўлган юридик шахслар, агар алоҳида бўлинманинг идентификация рақами (СТИР) юридик шахс СТИРидан фарқланса, алоҳида бўлинманинг СТИРини бекор қилиш ҳамда ягона идентификация рақами билан фаолият юритиш чораларини кўриш мақсадида алоҳида бўлинма жойлашган ердаги солиқ органига мурожаат қилиши шарт

Маълумот учун 71-244-98-09 (ички рақам 16591, 16587, 16588 ёки 01740) телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Поделиться