Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Курсант қизлар билан мулоқот
2021-08-10 | Жамият
ИИВ Академияси кундузги таълимининг биринчи босқичида таълим олаётган курсант қизлар учун давра суҳбати ташкил этилди.
Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти, Хотин-қизлар кенгаши, ҳамда Тарбиявий бўлим ҳамкорлигида ўтказилган мулоқот чоғида Президентимизнинг беш муҳим ташаббуси доирасида яратилган имкониятлар ҳақида фикр алмашилди.
Сўзга чиққанлар таълим муассасасида ёшларнинг билим олиши, танлаган касби сир-асрорларини ўрганиши, ўз иқтидор ва истеъдодини тўла намоён этиши учун барча шарт-шароитлар яратилганини айтиб, маънавий-маърифий, бадиий-эстетик тарбия ҳамда спорт йўналишларида фаолият юритаётган тўгараклар ҳақида батафсил маълумот беришди.
– Психология фанига жуда қизиққаним боис ушбу мутахассислик йўналишида таълим олаяпман, – дейди курсант Муқаддас Ҳасанова. – Ўқув даргоҳимизда яратилган шарт-шароитларни биз ёшларни ҳар томонлама қаноатлантиради. Бугунги мулоқотда бўш вақтимиздан унумли фойдаланиш, билим чўққиларини эгаллаш борасида кўплаб тавсиялар берилди. Келгусида Иқтидорли курсантлар кенгашига аъзо бўлиб, интеллектуал салоҳиятимни тўла рўёбга чиқариш учун асдойдил ҳаракат қиламан.
Самимий мулоқот руҳида ўтган тадбир ёшларни бир мақсад сари бирлаштиришда муҳим омил бўлди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги