Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Конкурчиларимиз Миллатлар лигасининг финал босқичига йўл олишди

2021-08-10 | Спорт

Москва шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича Евросиё лигаси Миллатлар кубогининг 4-босқичи ўз якунига етди. Унда иштирок этган жамоамиз ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритди.

Мусобақада МДҲ давлатларининг энг кучли 11 мамлакатидан ташриф буюрган сара чавандозлар иштирок этишди. Якунда йигитларимиз энг юқори кўрсаткич қайд этиб, жорий йил Испаниянинг Барселона шаҳрида бўлиб ўтадиган Миллатлар лигасининг финал босқичига йўл олдилар. Шу тариқа, унда дунёнинг энг кучли жамоалари қаторида мамлакатимиз ҳам иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди. Мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилган қаҳрамонларимизни эслаб ўтамиз: Умид Комилов, Нуржан Туякбаев, Бегзод Қурбонов, Оқил Собиржонов, Баҳромжон Газиев, Аъзам Толбоев. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан чавандозларимизни, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти жамоасини самимий қутлаб қолади.

Манба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Поделиться