Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тошкентдаги Инҳа университетида Huawei AKT академияси ўз фаолиятини бошлади
2021-08-10 | Таълим
Тошкент шаҳридаги Inha университетида Huawei AKT академияси ўз фаолиятини бошлади. Академиянинг асосий мақсади - олий ўқув юртлари ўқитувчи ва талабаларини “Security”, “Datacom / Routing & Switching”, “Storage”, “Artificial Intelligence” каби замонавий ёъналишларда ўқитиш ва сертификатлашдир.
Дарслар давомида талабалар ва ўқитувчилар ўқув материалларининг маълумотлар базаси ва лаборатория ускуналари онлайн дастуридан, шунингдек, бутун дунё бўйлаб АКТ соҳасида ривожланган ҳомийлар тармоқларидан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги