Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Адлия вазири Русланбек Давлетов Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар адлия вазирларининг саккизинчи йиғилишида иштирок этди

2021-08-06 | ШҲТ

Жорий йилнинг 6 август куни Тожикистон Республикаси раислигида видеоконференция шаклида навбатдаги – Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар адлия вазирларининг саккизинчи йиғилиши бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетов иштирок этди.

Йиғилишда, шунингдек, Ҳиндистон ҳуқуқ ва адлия вазири Кирен Риджиджу, Қозоғистон Республикаси адлия вазири М. Бекетаев, Хитой Халқ Республикаси адлия вазири Тан Ицзюнь, Қирғизистон Республикаси адлия вазири А. Чинбаева, Покистон Ислом Республикаси ҳуқуқ ва адлия вазири Доктор Муҳаммад Фароғ Насим, Россия Федерацияси адлия вазири К. Чуйченко, Тожикистон Республикаси адлия вазири М. Ашуриён, шунингдек Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби ўринбосари Е. Ашимов иштирок этди.

Анъанавий равишда очиқ, дўстона, ўзаро англашув руҳида ўтган йиғилиш давомида иштирокчилар кун тартибига мувофиқ адлия вазирликлари ўртасидаги аввалги – еттинчи Йиғилиш доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича (ҳуқуқ ва) ҳамкорлик якунларини сарҳисоб қилди.

Йиғилиш давомида адлия (ва ҳуқуқ) вазирликлари раҳбарлари  пандемия даврида ҳуқуқнинг ролини муҳокама қилиб, ҳеч қайси давлат вирус билан якка ўзи курашишга қодир эмас, унинг асоратларини енгиш учун улар саъй-ҳаракатларини бирлаштириши ва ҳуқуқий тизимлар, дастурлар ва стратегияни замонавий воқеликларни ҳисобга олган ҳолда бирлаштириши лозим.

Улар, шунингдек фуқароларга бепул юридик ёрдам кўрсатиш, (ҳуқуқ ва) адлия вазирликларининг коррупцияга қарши курашишдаги роли юзасидан фикр алмашди. Бунда томонлар коррупция инсоният учун қандай хавф туғдираётганини қайд этди ҳамда дунё ҳамжамиятининг мазкур муаммодан хавотирига шерик экани, ШҲТга аъзо давлатлар орасида коррупцияга қарши кураш бўйича тажриба алмашинаётганини ўз вақтида амалга оширилаётган ва муҳим ҳаракат сифатида баҳолади.   

Томонлар йиғилиш якунлари бўйича қўшма баёнот қабул қилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться