Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳаларининг ижроси Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари билан муҳокама қилинди
2021-08-06 | Технологиялар
Жорий йилнинг 5 август куни Ўзкомназорат бошлиғининг ўринбосари Д.Рустамов Тошкент вилояти ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Ш. Хакимов билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-6079-сон Фармони билан юклатилган вазифаларнинг ижро ҳолати ҳамда улар ижросини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди. Камчилик ҳамда кечикишларни бартараф этиш, ижросини тўлиқ таъминлаш бўйича асосий вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, вилоятнинг рақамли ривожланиш даражасини «қизил» рўйхатдан чиқариш ва ҳудудлардаги ижтимоий соҳа объектларини телекоммуникация инфратузилмаси билан таъминланганлик ҳолати муҳокама этилди.