Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

UNESKO Жаҳон мероси қўмитасининг 44-сессиясида Ўзбекистон учун ижобий қарорлар қабул қилинди

2021-08-05 | Туризм

16-31-июль кунлари Бош вазир ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси UNESKO Жаҳон мероси қўмитаси (ЖМҚ)нинг кенгайтирилган 44-сессияси ишида онлайн иштирок этди. Тадбир Хитойнинг Фучжоу шаҳрида “гибрид” режимида бўлиб ўтди.

Делегация томонидан бутунжаҳон маданий мероси объектлари ҳисобланган “Шаҳрисабзнинг тарихий маркази”, “Самарқанд – маданиятлар чорраҳаси”, “Бухоронинг тарихий маркази” ва Хивадаги “Ичан-қалъа”, шунингдек Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон иштирокидаги кўпмиллатли табиий мерос объекти бўлмиш “Ғарбий Тянь-Шань” бўйича  Ўзбекистон учун ижобий қарорлар қабул қилиниши таъминланди.
 
Сессия доирасидаги барча қарорлар Жаҳон мероси қўмитасига аъзо давлатларнинг Ўзбекистон позициясини тўлиқ қўллаб-қувватлаши билан овоз бериш жараёнисиз қабул қилинди. Бу сўнгги йилда Ўзбекистон Президентининг мамлакат маданий меросини муҳофаза қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари доирасида UNESKO раҳбарияти, Жаҳон мероси маркази (ЖММ) ҳамда консултатив ташкилотлар ((IKOMOS, ICCROM) билан тизимли ва самарали равишда олиб борилган меҳнат маҳсулидир. Ушбу масала шунингдек жорий йилнинг 20-май куни UNESKO бош директори Одри Азуленинг Венеция архитектура биеналлесидаги миллий павильонимизнинг очилиш маросимидаги иштироки давомида ҳам муҳокама қилинган.
 
Сессия якунига кўра, UNESKO 2020-йилнинг аксар қисмида ҳукм сурган қатъий карантин чекловлари шароитида Ўзбекистон томондан барча вазифаларни амалга ошириш учун кўпроқ вақт талаб этилишини инобатга олган ҳолда, “Шаҳрисабз тарихий маркази” объектини тиклаш бўйича вазифалар ижроси муддатини яна бир йилга узайтирди.
 
Қарорларда Ўзбекистон Республикасига шаҳарлар бош режаси ва обектлар бошқаруви комплекс режаларини тайёрлаш ҳамда ваколатли ташкилотларнинг тавсияларига амал қилишга доир алоҳида чорловлар киритилган.
 
Сессия давомида шунингдек Ўзбекистоннинг Жаҳон мероси рўйхатига киритиш учун таклиф қилинган объектлари бўйича янгиланган рўйхат тасдиқланди. Дастлабки рўйхат республика бўйлаб жойлашган 32 маданий, табиий ва маданий-табиий (аралаш) мерос объектини ўз ичига олган, бу минтақанинг бошқа давлатларига нисбатан энг юқори кўрсаткичдир.
 
Маълумот учун: Россияда бу кўрсаткич – 28, Украинада – 17, Тожикистонда – 17, Қозоғистонда – 14, Туркманистонда – 10 та, Озарбойжонда – 10 та, Арманистонда – 4 та ва Қирғизистонда 2 тани ташкил қилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться