Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Навбатдаги сайёр қабул Андижонда ўтказилди

2021-08-05 | Экология

Мутасаддиларнинг аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиши ҳудудларда мавжуд камчилик ва нуқсонларни ўша жойнинг ўзида қисқа муддатда бартараф этишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу муносабат билан вазирлик ва идоралар раҳбарлари вилоятларда сайёр қабуллар уюштирмоқда.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Алишер Максудовнинг Андижон туманида ўтказган сайёр қабулида кўриб чиқилган масалалар қамрови кенглиги билан тадбирда бевосита қатнашган журналистларнинг диққатини тортди.

Маҳалла раислари, зиёлилар Андижоннинг яшиллик оламини янада бойитиш бўйича жўяли фикр-мулоҳазаларини ҳам билдирдилар. Соҳа фахрийларининг «Экология фидойиси» кўкрак нишонини таъсис этиш хусусидаги таклифи ҳам йиғилганларга маъқул бўлди.

Қабул давомида келиб тушган 20 га яқин мурожаатнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Айрим масалаларни чуқур ўрганиш орқали ечим топиш мақсадида соҳа мутахассиларидан иборат Ишчи гуруҳлари тузилди. Улар фаолиятининг якуний хулосалари бир ҳафтадан кейин мурожаатчиларга маълум қилинади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Поделиться