Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети профессор-ўқитувчи ва талабалари Oracle Academy курсларида ўқишлари мумкин

2021-08-02 | Таълим

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети Oracle компанияси билан биргаликда ўз профессор-ўқитувчи ва талабалари учун Oracle Academy курсларида бепул таълим олиш имконини яратиб берди.

Oracle Academy  курслари ИТ соҳасида профессионал таълим олишга йўналтирилган ўқув курслари бўлиб, ИТ бозорида жаҳондаги етук компанияларидан бири – Oraclе томонидан ташкил этилган. Oracle Academy  ўқув дастури тингловчиларга АКТ соҳасидаги долзарб йўналишлари бўйича билим ва кўникмаларни ўрганишга имкон беради.
 
Oracle Academy курслари доирасида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети профессор-ўқитувчи ва талабалари қуйидаги уч йўналиш бўйича ўишлари мумкин:
 
Жава дастурлаш; маълумотлар базаларини лойиҳалаштириш ва улар билан ишлаш; Oracle Примавера ёрдамида лойиҳаларни бошқариш. Курслар ҳақида батафсил маълумот қуйдаги ҳавола орқали олишингиз мумкин: https://academy.oracle.com/ru/solutions-curriculum.html

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться