Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетида онлайн-НКМ ва виртуал касса орқали амалга оширилган реализациялар учун «Менинг маҳсулотларим» бўлими яратилди
2021-08-02 | Иқтисодиёт
Мазкур қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг «Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора тадбирлари тўғрисида»ги 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, онлайн-НКМ ва виртуал касса чекларида (1-илова 7-банд) маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификациялаш коди, маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) штрих коди ва бошқа тегишли маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, фискал маълумотлар операторига юбориладиган чекдаги товарлар ва хизматлар кодлари (улар мавжуд бўлган ҳолларда) халқаро «GS1» ёки бошқа глобал тизимлар асосида юритиладиган рақамлар билан бир хил бўлиши ҳамда товарлар ва хизматларнинг идентификация кодлари фискал маълумотлар операторига юборилиши лозимлиги белгиланган.
Онлайн-НКМ ва виртуал касса чеклари суммасини таҳрирлаш ва тиклаш жараёнида 17 та рақамли маҳсулот ва хизматлар идентификация кодларини чек маълумотларида акс эттириш мақсадида солиқ тўловчининг (my.soliq.uz) шахсий кабинетида онлайн-НКМ ва виртуал касса орқали амалга оширилган реализациялар учун «Менинг маҳсулотларим» бўлими яратилди.
Ушбу имкониятдан фойдаланиш учун:
1. my.soliq.uz порталида солиқ тўловчининг шахсий кабинети «ЮШ онлайн-НКМ ва виртуал касса маълумотлари» бўлимига кирилади
2. «Менинг маҳсулотларим» бўлими (менюси)га ўтилади.
3. Ушбу бўлимда маҳсулот (хизмат)нинг номи ёки коди танланади ва менюга қўшилади.
(Эслатма: хато қўшилган маҳсулот (хизмат)нинг номи ёки кодини ўчириш мумкин)
4. Маҳсулот (хизмат)нинг номи ёки коди муваффақиятли сақлангандан сўнг «Таҳрирлаш» ва «Чекни тиклаш» менюларида «Маҳсулотлар ва хизматлар идентификация коди (МХИК) маълумоти акс эттирилади». ;
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси