Халқлар дўстлиги куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ бир гуруҳ юртдошларимиз мукофотланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ Пекос Олег Андреевич – Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирландилар.
Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларни ривожлантириш вазири Ш. Содиқов ушбу юксак мукофот билан тақдирланган АКТ вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекосни самимий муборакбод этди.
- Бугунги кунда кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш республикамизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида энг устувор вазифаларидан биридир. Бу борада Олег Андреевич ва Вазирлик жамоаси томонидан рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантиришга қўшилган ҳиссаси муҳим аҳамиятга эга, - деб таъкидлади Ахборот технологиялари ва коммуникациялар ривожлантириш вазири Ш. Содиқов.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги